Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг баёноти
2020-07-13 11:23:50 255
Жорий йил 11 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Фермерлар заҳарли дорини огоҳлантирмай сепаётганидан асаларичилар зарар кўрмоқда” сарлавҳали ахборот тарқатилди.
Унда жумладан шундай дейилади: “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Фермер хўжаликлари заҳарли дориларни огоҳлантирмасдан сепаётгани сабаб асаларичилар зарар кўрмоқда. Фермерларимиздан қаттиқ илтимос қилардикки, дорини иложи борича куннинг кечки қисмида, арилар учмайдиган пайтда сепишсин. Ахир кунни кун, тунни тун демай тоза шифобахш асал тайёрлаш йўлида чекаётган заҳматимизга ачинмоқдамиз...”
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Жорий йилда Қўштепа туманидаги пахтакорлар 7240 гектар майдонда ғўза ўстириб, пандемия шароитида ҳам мўл ҳосил етиштириш ишқида фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Юқоридаги холат бўйича Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси М.Юлдашев берган маълумотга кўра, бунгунги кунда ғўза майдонларини кўсак қурти ва ўргамчиккана зарарлаётганлиги сабабли фермер хўжаликлари томонидан кимёвий ва биологик усул билан зараркурандаларга қарши курашилмоқда. Фермер хўжалиги раҳбарларига кимёвий препаратларни тунда сепиш бўйича мунтазам кўрсатмалар берилиб, ушбу кимёвий воситаларни асосан тунда сепилиши таъминланмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.