Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида карантин чоралари бўйича тарғибот кучайтирилмоқда
2020-07-13 09:57:19 214
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан туманда карантин қоидаларини таъминлаш, фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ чора-тадбирлар янада кучайтирилди.
Шундай тарғибот тадбирларидан бири Қоражийда, Халқобод ва Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.
Тарғибот ишлари жараёнида кўчада бемақсад юрган ёшлар ва фуқароларга карантин қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Республика махсус комиссия қарори билан таниш бўлмаган фуқароларга, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, карантин чекловлари қоидаларини бузган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича қонунчилигимиздаги алоҳида моддалар юзасидан тушунчалар берилди.
Тарғибот тадбирлари давомида маҳаллалардаги савдо шохобчалари ва дорихоналарда ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Карантин тадбирлари давомида туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан ҳудудларда доимий тарзда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум жойларда, савдо дўконлари, корхона ва ташкилотларда, фуқароларнинг хонадонлари ҳамда йўлларнинг қатнов қисмларида зарарсизлантириш тадбирлари узлуксиз давом эттириб келинмоқда.
Коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий риоя этишдир. Шундай экан, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилиб, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради.
Н.Отабеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.