Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қонунлар ижроси амалда!
2020-07-10 16:43:36 205
Давлат тилига амал қилишни ривожлантириш йўлида
Қўштепа туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Холматов, Республика маънавият ва маърифат тарғибот маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқий ҳимоя бўлими мутахассиси Б.Саидов ҳамда туман солиқ инспекциясининг солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Ш.Ҳакимовлар томонидан, туман ҳудудидаги мавжуд тамаки ва алкогол маҳсулотларини савдоси билан шуғулланувчи савдо шаҳобчаларининг пештоқида ўрнатилган ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар, реклама ва ахборот матнларини “Реклама тўғрисида” ги, “Давлат тили ҳақида” ги ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Туман солиқ инспекцияси рўйхатидан, туман бўйича жами 10 та спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўтказилган бўлиб, ўрганишлар Соҳибкор, Лангар, Қорақушчи, Қамиштепа ҳамда Қумтепа МФЙ ҳудудларида спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларида карантин қоидаларига амал қилган тартибда олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида, туман солиқ инспекцияси рўйхатидан ўтган спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконлари пешлавҳаларидаги реклама ёзувлари, ташқи реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун талабларига зид эканлиги аниқланди. Жумладан, алкогол маҳсулотларининг “ВИНО-ВОДКА” талқинидаги рекламаси қонун билан таъқиқланган бўлсада, туман ҳудудидаги спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконлари пешлавҳаларида, мазкур ҳолат кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 23 моддасида, “Савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланганлиги белгилаб қўйилган.
Ўрганиш жараёнида савдо дўкон ходимларига, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунининг 5-моддаси, “Давлат тили ҳақида” ги қонуннинг 20-моддаси билан, “Реклама тўғрисида” ги қонуннинг 5, 23 – моддалари ўқиб эшиттирилди, ходимлар ушбу қонун ҳужжатлари билан танишганликларини имзо асосида тасдиқлаб бердилар.
Шунингдек, дўкон ходимларига, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасида, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлиги етказилди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунларда белгиланган талабларда фаолият кўрсатиб, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида, савдо дўкон маъмуриятига тавсиялар берилди.
У.Холматов,
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси .
Н.Отабеков,
Республика маънавият ва маърифат тарғибот маркази туман бўлинмаси раҳбари.