Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Коронавирусга қарши кураш чоралари янада кучайтирилмоқда

×

 2020-07-10 11:05:37    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан туманда карантин қоидаларини таъминлаш, фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Хусусан, туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва туман бўлинмаси, туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан бири Лангар, Шодлик, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилди. Тарғибот тадбирлари давомида маҳаллалардаги савдо шохобчалари ва дорихоналарда ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Вирусли касалликлардан ҳимояланиш тартиб-қоидалари юзасидан тайёрланган қўлланмалар умумий ўрта таълим мактабларига тарқатилиб, тарғибот воситаларидан фойдаланиш ва уларни жойлаш тартиби бўйича тавсиялар берилди.

Карантин тадбирлари давомида туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан ҳудудларда доимий тарзда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум жойларда, савдо дўконлари, корхона ва ташкилотларда, фуқароларнинг хонадонлари ҳамда йўлларнинг қатнов қисмларида зарарсизлантириш тадбирлари узлуксиз давом эттириб келинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.