Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУБСИДИЯЛАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАР УЧУН АЖРАТИЛАДИ?
2020-07-09 17:05:09 482
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 май, 19-2019-Б-сон буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Қўштепа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз шахслар – ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахсларга қуйидаги мақсадларда субсидия ва грантлар ажратиш белгиланган:
-аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;
-иш берувчиларга – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг
4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш;
-ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;
-кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун – ҳар бир аъзога (оилага) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун – «Томорқа хизмати» МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда тўлаш белгилаб қўйилган.
Шу кунга қадар Қўштепа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги кам таъминланган
79 нафар фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун 228,4 млн сўм, 7 нафар фуқароларга суғориш воситалари хариди учун 12,0 млн сўм, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи 23 нафар ишсиз фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун 4,0 млн сўм маблағлар жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш истагини билдирган ишсиз, кам таъминланган (маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан темир дафтарга ҳисобга олинган оилаларнинг аъзолари томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма мурожаат қилишлари шарт.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 30.04.1998 йилдаги
600-1-сонли “Қишлоқ ҳўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги Қонуни 5-моддасига асосан, Қўштепа туманида Қишлоқ хўжалигида кам таъминланган аҳолини даромадларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш кооперативилари учун экин ери майдонлари ажратиш белгиланган.
Ушбу қонун талабларининг ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ–4716-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2020 йил 20 майдан бошлаб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш ставкасининг 30 баравари (6 690 000 сўм);
суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш ставкасининг
10 баравари (2 223 000 сўм);
уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш ставкасининг
3 бараваригача (669 000 сўм);
қишлоқ хўжалик кооперативлари устав фондига балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзовотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илоғор соҳаларни ташкил этиш учун - базавий ҳисоблаш ставкасининг 10 баравари (2 223 000 сўм) миқдорида субсидаялар ажратиш орқали ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни бандлигини таъминлаш белгиланган.
Жумладан;Қуёнчилик йўналишида кооператив ташкил этиш тизими
1-қадам. Туман сектор раҳбарининг тавсиясига асосан - қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этмоқчи бўлган (агробизнес соҳасидаги амалдаги етакчи тадбиркор) ташаббускор аниқланади.
Қуёнчилик соҳасидаги кооперативнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб туман ҳокимлиги томонидан озуқа маҳсулотларини етиштириш ёки хизмат кўрсатиш биноларини қуриш ва бошқа зарур мақсадлар учун оборотдан чиққан ер майдонлари ажратиб берилади.
2-қадам. Ташкил этилаётган кооперативга меҳнатга лаёқатли шахслар
(камида 40 нафарни) аъзо сифатида бирлаштирилади. (ишсиз фуқаролар, кам таъминланган (камбағал) оилалар аъзолари, ногирони бор оилалар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар).
Кооператив аъзолигига номзодлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари ва ўзини - ўзи бошқариш органлари тавсияномаси бўйича танлаб олинади.
3-қадам. Кооператив ва аъзолар ўртасидаги хизматлар кўрсатиш ва маҳсулот етказиб беришга оид муносабатлар оилавий пудрат шартномалари асосида камида
5 йил муддат давомида амалга оширилади. Шартномага кўра кооператив аъзоси қуёнчилик маҳсулотлари (қуён гўшти, мўйна) етиштириш (ишлаб чиқариш) ва уни келишилган нархларда кооперативга топшириш (сотиш) мажбуриятини олади.
Кооператив қабул қилган қуёнчилик маҳсулотлари (қуён гўшти, мўйна)ни сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш мажбуриятини олади.
4-қадам. Кооператив устав фонди унинг асосий таъсисчиси ўз маблағи, банк кредити ва аъзолари маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Бунда кооперативнинг (камида 40 нафар) аъзоларини (ишсиз фуқаролар, кам таъминланган (камбағал) оилалар аъзолари, ногирони бор оилалар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар) улуши Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига шакллантирилади. (БҲМ
10 бараваригача).
Мисол учун: Устав фонд: камида 40 нафар аъзолар улуши - субсидия 89,2 млн сўмни, тадбиркор улуши эса - кооперативнинг жами улушига нисбатан камида
70-80 фоизни ташкил этиши лозим.
5-қадам. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ажратиладиган субсидияларни тўғридан тўғри шартномага асосан кооператив ҳисоб рақамига ўтказиб беради ва ажратилган субсидия маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилади.
Кооператив ажратилган субсидия маблағлари ҳисобига қуёнчилик учун зарур бўлган қафаслар, озуқа ва бошқа талаб этиладиган жиҳозларга сарфлаш мажбуриятини олади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи таъсисчиси кооператив фаолиятини ташкил этади. Ҳар бир аъзога насилли қуён, қуён учун катак, озуқа ва бошқа зарур бўлган маҳсулотларни етказади ва малакали мутахассис ажратиб, қуёнларни парвариш қилишда кўмаклашади ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатади.
Аъзоларга бириктирилган малакали мутахассис қуёнларни доимий равишда жойига чиқиб парваришлаш технологиясини ўрганиб боради ва тегишли тавсияларни бериб боради.
Мисол учун, қуёнчилик соҳасида тузилган қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзолар – ҳар бир томорқа ер эгасига 13 та қуён ва қуён катаги, ем, вакцина ва дори воситалари етказиб берилади. Ҳисоб-китобларга кўра юқоридагиларни етказиб бериш харажатлари 7,2 млн.сўмни ташкил этади.
Ушбу харажатларнинг 2,23 млн. сўми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига, қолган қисми
5,0 млн. сўм “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
6-қадам. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳар бир аъзосига Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк филиали томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари белгиланган тартибда ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги кооператив раҳбарига - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини кенгаши жамғармаси ва жахон банки жамғармасидан тижорат банкларига йўналтирилган кредит ресурсларидан кредит маблағлари ажратилади.
7-қадам. Туман ҳокимлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, кооператив фаолиятига амалий ёрдам кўрсатади (тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, парвариш қилинаётган қуёнларни касалликлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашади).
8-қадам. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ташкил этилган кооперативлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга шахсан масъул ҳисобланади.
9-қадам. Кооператив аъзоларига қуёнларни кооперативдан харид қилиш учун маҳаллий ҳокимлик (туман (шаҳар) ҳокимининг 1-ўринбосари) раҳбарлигида тегишли мутасаддилар иштирокида "Харид комиссия"си ташкил этилиши шарт.
ҚУЁНЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ КООПЕРАТИВ ТИЗИМИ
Қуёнчилик йўналишидаги кооператив тизими № |
Тадбирлар миқдори (норма) |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Қуёнчилик кооперативи четдан зотли қуён келтириб парваришлаётган етакчи кооператив томонидан ташкил этилади. |
|||
1 |
Кооператив аъзоларига қуён кооперативдан харид қилиб берилади. (Бериладиган қуён сони камида 10 бош қуён, катаги ва еми ва бошқа зарурий воситалар бўлиши шарт) |
бош |
10 |
2 |
Бириктириладиган ишсиз, кам таъминланган фуқаролар сони (норма камида) |
нафар |
40 |
3 |
Бир кишига ажратиладиган субсидия миқдори (гача) |
Минг сўм |
2 230,0 |
4 |
Жами ажратиладиган субсидия |
Минг сўм |
89 200,0 |
5 |
Кооператив аъзоларига бериладиган қуён ва ем маҳсулотлари ярими субсидия ва ярими "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади. |
||
6 |
Кооператив аъзолари етиштирган мўйна ва гўшт маҳсулотларини кооператив ўзи харид қилади ҳамда харид қилинган маҳсулотларни қайта ишлайди. |
||
7 |
Кооперативнинг мўйна ёки гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси мавжуд бўлиши ва устав капитали шакллантирилиши шарт. (Аъзолар улушига нисбатан 70-80% кўп миқдорда) |
||
8 |
Кооператив аъзоларига олиб бериладиган қуёнларни кооперативдан харид қилиш учун маҳаллий ҳокимлик раҳбарлигида "Харид комиссия"си ташкил этилиши шарт |
Паррандачилик кооперативини ташкил этиш механизми
1-қадам. Туман сектор раҳбарининг тавсиясига асосан - қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этмоқчи бўлган (агробизнес соҳасидаги амалдаги етакчи тадбиркор) ташаббускор аниқланади.
Паррандачилик соҳасидаги кооперативнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб туман ҳокимлиги томонидан озуқа маҳсулотларини етиштириш ёки хизмат кўрсатиш биноларини қуриш ва бошқа зарур мақсадлар учун оборотдан чиққан ер майдонлари ажратиб берилади.
2-қадам. Ташкил этилаётган кооперативга меҳнатга лаёқатли шахслар (камида
40 нафари) аъзо сифатида бирлаштирилади. (Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган (камбағал) оилалар аъзолари, ногирони бор оилалар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар).
Кооператив аъзолигига номзодлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари ва ўзини - ўзи бошқариш органлари тавсияномаси бўйича танлаб олинади.
3-қадам. Кооператив ва аъзолар ўртасидаги хизматлар кўрсатиш ва маҳсулот етказиб беришга оид муносабатлар оилавий пудрат шартномалари асосида камида
5 йил муддат давомида амалга оширилади. Шартномага кўра кооператив аъзоси паррандачилик маҳсулотлари (товуқ гўшти, тухум) етиштириш (ишлаб чиқариш) ва уни келишилган нархларда кооперативга топшириш (сотиш) мажбуриятини олади.
Кооператив қабул қилган паррандачилик маҳсулотлари (парранда гўшти, тухуми) ни сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш мажбуриятини олади.
4-қадам. Кооператив устав фонди унинг асосий таъсисчиси ўз маблағи, банк кредити ва аъзолари маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Бунда кооперативнинг (камида 40 нафар) аъзоларини (ишсиз фуқаролар, кам таъминланган (камбағал) оилалар аъзолари, ногирони бор оилалар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар) улуши Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига шакллантирилади.
(БҲМ 10 бараваригача).
Мисол учун: Устав фонд: камида 40 нафар аъзолар улуши – субсидия
111,5 млн сўмни, тадбиркор улуши эса - кооперативнинг жами улушига нисбатан камида 70-80 фоизни ташкил этиши лозим.
5-қадам. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ажратиладиган субсидияларни тўғридан тўғри шартномага асосан кооператив ҳисоб рақамига ўтказиб беради ва ажратилган субсидия маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилади.
Кооператив ажратилган субсидия маблағлари ҳисобига паррандачилик учун зарур бўлган товуқ (жўжа), қафаслар, озуқа ва бошқа талаб этиладиган жихозларга сарфлаш мажбуриятини олади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи таъсисчиси кооператив фаолиятини ташкил этади. Ҳар бир аъзога насилли парранда, парранда учун катак, озуқа ва бошқа зарур бўлган маҳсулотларни етказади ва малакали мутахассис ажратиб, паррандаларни парвариш қилишда кўмаклашади ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатади.
Аъзоларга бириктирилган малакали мутахассис паррандаларни доимий равишда жойига чиқиб парваришлаш технологиясини ўрганиб боради ва тегишли тавсияларни бериб боради.
Паррандачилик соҳасида тузилган қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзолар – ҳар бир томорқа ер эгасига 200 дона 1 ойлик жўжа етказиб берилади. Ҳисоб-китобларга кўра ўртача 200 дона жўжа (асосий воситалар, инвентар ва жихозлар, материал, 1 ойлик ем ва дорилар) харажатлари 5,0 млн.сўмни ташкил этади.
Ушбу харажатларнинг 2,23 млн. сўми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига қопланади.
6-қадам. Қишлоқ хўжалиги кооперативига эҳтиёж бўлганда Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк филиали томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари белгиланган тартибда ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги кооператив раҳбарига - Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларни кенгаши жамғармаси ва жахон банки жамғармасидан тижорат банкларига йўналтирилган кредит ресурсларидан кредит маблағлари ажратилади.
7-қадам. Туман ҳокимлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, кооператив фаолиятига амалий ёрдам кўрсатади (тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, парвариш қилинаётган паррандаларни касалликлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашади).
8-қадам. Туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ташкил этилган кооперативлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга шахсан масъул ҳисобланади.
9-қадам. Кооператив аъзоларига паррандаларни кооперативдан харид қилиш учун маҳаллий ҳокимлик (туман (шаҳар) ҳоким 1-ўринбосари) раҳбарлигида тегишли мутасаддилар иштирокида "Харид комиссия"си ташкил этилиши шарт.
Паррандачиликнинг гўшт йўналишидаги кооператив тизими
№ |
Тадбирлар миқдори (норма) |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Парранда жўжаси кооператив томонидан таъминланади. |
|||
1 |
Кооператив аъзоларига гўшт йўналишида парваришланадиган жўжа сони бериладиган субсидия миқдорига қараб харид қилиб берилади. (Ҳар бир аъзога бир кунлик камида 200 бошдан жўжа ва бериладиган жўжалар учун ем маҳсулоти кооператив томонидан бир марталик таъминлаб берилиши шарт) |
Келишилган ҳолда |
|
2 |
Бириктириладиган ишсиз, кам таъминланган фуқаролар сони (аъзолар сони норма камида) |
нафар |
50 |
3 |
Бир кишига ажратиладиган субсидия миқдори (гача) |
Минг сўм |
2 230,0 |
4 |
Жами ажратиладиган субсидия |
Минг сўм |
223 000,0 |
5 |
Кооператив аъзоларига бериладиган жўжа ва ем маҳсулотлари ярими субсидия ёки ярими "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади. |
||
6 |
Кооператив аъзолари 35-40 кун етиштирган паррандадан олинадиган гўштни кооператив ўзи харид қилади ва бозорни таъминлайди. |
||
7 |
Паррандачилик кооперативининг паррандачилик корхонаси мавжуд бўлиши ва устав капитали шакллантирилиши шарт. (Аъзолар улушига нисбатан 70-80% кўп миқдорда) |
||
8 |
Кооператив аъзоларига харид қилинадиган паррандаларни кооперативдан харид қилиш учун маҳаллий ҳокимлик раҳбарлигида "Харид комиссия"си ташкил этилиши шарт. |
||
9 |
Кооператив раҳбари ҳудудда парранда гўштига бўлган талабни қоплашга эътибор қратиши лозим. |
||
10 |
Бир кооператив аъзоси 35-40 кун праваришлаган 200 бош жўжадан ўртача камида 200-250 кг парранда гўшти олиш мумкин. Хар бир килограм гўшт ўртача 20 минг сўмдан сотилганда жами 5,0 млн сўмдан ортиқ даромад олиш кутилади. |
Паррандачиликнинг тухум йўналишидаги кооператив тизими
№ |
Тадбирлар миқдори (норма) |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Парранда жўжаси кооператив томонидан таъминланади. |
|||
1 |
Кооператив аъзоларига тухум йўналишида парваришланадиган она товуқ сони бериладиган субсидия миқдорига қараб харид қилиб берилади. (Ҳар бир аъзога 3 ойлик камида 300 бошдан она товуқ, товуқ катаги ва ем маҳсулоти кооператив томонидан бир марталик таъминлаб берилиши шарт) |
Келишилган ҳолда |
|
2 |
Бириктириладиган ишсиз, кам таъминланган фуқаролар сони (аъзолар сони норма камида) |
нафар |
300 |
3 |
Бир кишига ажратиладиган субсидия миқдори (гача) |
Минг сўм |
2 230,0 |
4 |
Жами ажратиладиган субсидия |
Минг сўм |
669 000,0 |
5 |
Кооператив аъзоларига бериладиган жўжа ва ем маҳсулотлари ярими субсидия ва ярими "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилади. |
||
6 |
Кооператив аъзолари етиштирган паррандадан олинадиган тухумни кооператив ўзи харид қилади ва бозорни таъминлайди. |
||
7 |
Паррандачилик кооперативининг паррандачилик корхонаси мавжуд бўлиши ва устав капитали шакллантирилиши шарт. (Аъзолар улушига нисбатан 80-90% кўп миқдорда) |
||
8 |
Кооператив аъзоларига харид қилинадиган паррандаларни кооперативдан харид қилиш учун маҳаллий ҳокимлик раҳбарлигида "Харид комиссия"си ташкил этилиши шарт. |
||
9 |
Кооператив раҳбари ҳудудда парранда гўштига бўлган талабни қоплашга эътибор қаратиши лозим. |
||
10 |
Бир кооператив аъзоси бир ойда 300 бош товуқдан камида (70%) |
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги ПҚ–182-сонли “Уй жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тиртиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган кам таъминланган, меҳнат миграцияси дастурида рўйхатдан ўтган ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга қишлоқ жойларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 10 % миқдаридаги маблағларни субсидия белгиланган.
М.Эминов,
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази директори.