Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЎЛМОҚДА

×

 2020-07-09 16:57:10    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Илёсбек Новиков “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, давлат идоралари масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда 10 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар томонидан асосан электр энергияси, ичимлик суви, уй-жой, тадбиркорлик учун кредит ажратиш сингари мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, баъзилари соҳа масъуллари иштирокида ўрганиш учун назоратга олинди ва амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.