Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
2020-07-08 10:11:35 230
2020 йил «1» июнь №284 Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
22 майдаги 311-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 майдаги 137-сонли қарорлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 майдаги 137-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 майдаги 137-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига (кейинги ўринларда - ҳудудий футбол ассоциациялари) уларнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш бўйича тавсиялари:
болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммалаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;
юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш;
футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;
футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳити яратилишини таъминлаш;
футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали “ўзбек футболи” бренди яратилишини таъминлаш;
футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш;
футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;
футболни, шу жумладан ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Таниқулов, А.Юсупов, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Ғ.Юлдашев), Молия бўлими (И.Акбаров)га:
туманда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабларига асосан ҳар бир тумандан вилоят биринчилигида иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлишини таъминлаш вазифалари юклансин.
4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (Ё.Қосимова), Истиқбол йўли газетаси (У.Худойберганова)га мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар тайёрлаш тавсия этилсин.
5. Туман ҳокимининг 2009 йил 17 декабрдаги 1090-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Таниқулов ҳамда А.Юсупов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И.Новиков