Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2020-07-07 18:02:29 216
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказилаётган қабулда ҳар бир фуқаронинг мурожаатига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Қабуллар давомида туманимиз аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этмоқдалар.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган бугунги қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой, моддий ёрдам, нафақа пули олиш, банк, бандлик, тадбиркорлик, ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди. Ушбу муаммолар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.
Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.