Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ЎН ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-07-07 16:20:58    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.

Депутатлар 30-Гаримдон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Толибжон Хасановни сессия котиблигига сайладилар.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар, корхоналар ва идоралар раҳбарлари, сиёсий партиялар мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибига: Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида самарали ижро этилишини таъминлаш, “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш механизмини жорий этиш, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Ахмедовнинг туманга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида, Қўштепа туманида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олти ойда амалга оширилган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари М.Эминовнинг ҳисоботи тўғрисида, Қўштепа тумани ҳокимининг 2020 йил 11 май кунги “Таниқулов Бахтиёр Нуриддинович лавозимини туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига ўзгартириш тўғрисида”ги 262-сонли қарори тўғрисида, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги йиғилиш баёнлари ҳақидаги ва бошқа бир қатор масалалар киритилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари - туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов, туман ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Ахмедов, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи М.Хакимов, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Усмонов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари М.Эминов, туман ҳокимлиги Девонхонаси мудири А.Шерматовларнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, кун тартибига киритилган Қўштепа тумани ҳокимининг 2020 йил 11 май кунги “Таниқулов Бахтиёр Нуриддинович лавозимини туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига ўзгартириш тўғрисида”ги 262-сонли қарори ва шунингдек, халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг регламентига мувофиқ, сессиялар оралиғида қабул қилинган туман Кенгашининг 2020 йил 29 май кунги “Қўштепа туманидаги хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларини тўлаш бўйича фоизларини ундирмасдан 6 ойга тўловларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериш) тўғрисида”ги №01-сонли қарорлари депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессия давомида кун тартибидаги муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, туман ҳокими И.Новиков сессия давомида “COVID-19” ва унинг салбий оқибатларига алоҳида тўхталиб, барчани янада хушёрликка чақирди.

– Сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилганлар сони кескин кўпайиши натижасида, тиббиёт тизими катта босим билан ишламоқда – дейди туман ҳокими И.Новиков. – Юртимизда ҳам охирги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши сезиларли даражада ошган. Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда “COVID-19” аниқланганлар сони ўн минг нафардан ошиб кетди. Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай хавотирли ҳолатга қарши олдиндан зарур чоралар кўрилган бўлса-да, коронавирус юқтирганларнинг ошиб бораётгани барчамизни хушёр торттириши лозим.

Сессия давомида туман ҳокими томонидан карантин қоидалари юмшатилди деб бепарволикка берилмаслик, қўлларни 20 сония совунлаб ювиш, ниқоб билан юриш, 2 метр масофа сақлаш, фарзандларимизни уйда олиб ўтириб, уларга маънавий мулк бўладиган китоблар, эртаклар, зарур кўникмалар бериш, атрофимиздаги одамларни бу хавфдан огоҳ қилиш, карантин қоидаларига риоя қилиш каби зарур нарсаларни унутмаслигимиз кераклиги такидланди ва масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилиб, ушбу масалалар юзасидан ҳам тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.