Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2020-07-07 13:08:45    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида мактаб битирувчилари ва ёшларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш ҳамда ёш тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва уларга кўмаклашиш мақсадида 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Каттабешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида Фарғона  вилоят прокурори У.Қосимов сайёр қабул ўтказди. Ушбу тадбирда 50 нафар битирувчи ва уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Шунингдек, сайёр қабулда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, тумандаги барча ташкилот ва корхоналар раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашув аввалида, вилоят прокурори У.Қосимов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу борада ёшларга ва тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитларга батафсил тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, уларнинг таклифлари атрофлича ўрганилди.

Учрашувда сўзга чиққан 9 нафар мактаб битирувчиларидан 4 нафари олий таълим муассасасига ўқишга кириш истагини билдириб, тест имтиҳонлари бўладиган жойлар ва яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар тўғрисидаги савол билан мурожаат қилган бўлсалар, 2 нафари ўзларининг ижод наъмуналари билан иштирокчиларни таништирдилар. Яна 2 нафари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдириб, имтиёзли кредит олишда, 1 нафари эса ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этишди.

Кредит олишни сўраб мурожаат қилган 2 нафар мактаб битирувчисидан қабул жараёнида аризалар олиниб, АТБ “Агробанк” Қўштепа филиалига кўриб, ижобий ҳал этиш учун юборилди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида олтин ва кумуш медалларга тамомлаган, қабулда фаол иштирок этган 15 нафар битирувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.