Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОНА ТИЛИМИЗ ҚАДРИНИ ВА ҚАДДИНИ КЎТАРИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ (Фото)
2020-07-06 14:15:33 207
Қўштепа тумани “Деҳқон бозори” ҳудудида “Давлат тили ҳақида” ги қонун талаблари юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида бозор ҳудудидаги мавжуд савдо расталарига илинган пешлавҳаларни имло хатоларсиз, лотин алфбосида ёзилганлигига эътибор қаратилди.
Ўрганиш чоғида, бўш турган савдо расталарига ташқи ахборот матнлари, яъни маҳсулотлар учун ажратилган жойларни белгиловчи пешлавҳалар йўқлиги аниқланди. Бозор раҳбари Д.Юсупова эса бу холатни, ҳозирда бозор ҳудудида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги учун аксарият ташқи ахборот матнлари ёзилган пешлавҳалар олиб қўйилганини ва таъмирлаш ишларидан сўнг жой-жойига ўрнатилишини айтиб изоҳлади.
Шунингдек ўрганиш давомида, ҳудуддаги айрим пешлавҳалар давлат тилига мос келмаслиги, имло хатоларга йўл қўйилган ҳолда ёзилганлиги, айримлари эса маънан эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди.
Бозор ҳудудидаги ташқи реклама ва ёзувлар давлат тилида ҳамда бир хил шаклда бўлиши таъкидланиб, уларни ўзгартириш мақсадида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда янгидан лойиҳаларини тайёрлаб, ҳудуддаги таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг ўрнатиш ишлари бўйича кўрсатмалар берилди. Имло хатолар билан ёзилган ва маънан эскирган ташқи ахборот матнларини алмаштириш бўйича ҳам тавсиялар берилди.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.