Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАРАНТИН ДАВРИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ҲАМЖИҲАТЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА (Фото)

×

 2020-07-06 11:12:15    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Ҳудди шундай тарғибот тадбирларидан бири куни кеча тумандаги “Деҳқон бозори”да ўтказилди. Тадбир давомида деҳқон бозори ҳудудидаги савдо шохобчаларида карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Бозорга кириб келаётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, тиббиёт маскалари ҳам тарқатилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Туманимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларимизнинг саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши атрофига бирлашган ёшлар  ҳам фаол иштирок этишмоқда.

– Ўтказилаётган тадбирлар давомида ҳар бир фуқарога давлат ва жамият ҳаётига жорий этилган карантин тартибига тўла риоя қилишлари, ўзи ва оиласи саломатлигини хатарга қўймасликлари, тиббий кўрсатмаларга амал қилишлари ҳамда бу борада давлатимизда олиб борилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти тушунтирилмоқда – дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А. Юсупов. – Коронавирус пандемияси даврида хеч ким ўзини четга олмаслиги керак. Мана шундай синовли вазиятда ҳар биримиз коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Дарҳақиқат, бугунги вазият ҳаммамиз учун бир синов даври. Ишончимиз комилки, биз бу синовни ҳамжиҳатлик билан енга оламиз. Ҳаёт ҳамиша бир маромда давом этавермайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фақатгина аниқ мақсад, дадил қадам эртанги кунимиз манзилини белгилайди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.