Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими сайёр қабул ўтказди

×

 2020-07-03 17:09:19    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Унда сектор раҳбари билан бирга, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатларини ўргандилар.

Қабул жараёнида фуқаролар асосан электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, ичимлик сувига сув ҳисоблагичлари ўрнатиш борасида мурожаат қилдилар.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 14 та турли мазмундаги мурожаатлар тушди. Шундан 1 таси жойида ҳал этилди, 4 тасига тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди. 9 таси юзасидан ўрганиш ва натижаларини маълум қилиш учун масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.