Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қалби қайноқ, билимга чанқоқ ёшлар билан учрашув ўтказилди
2020-07-03 16:15:43 256
Қўштепа туманидаги 46 сонли умумий ўрта таълим мактабида сектор раҳбарлари иштирокида, ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида қўштепалик қалби қайноқ, билимга чанқоқ ёшлар билан сектор раҳбарлари самимий мулоқот қилдилар.
Ушбу учрашувда сектор раҳбарлари билан бирга, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши раиси ҳамда ташкилотларнинг масъул ходимлари, мактабни битирувчи ёшлар ва ота-оналари иштирок этишди.
Шунингдек, туманимиздаги “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси, “Uniform plus” МЧЖ, “Tasnim zamzam” оилавий корхонаси ходимлари ва ҳунармандлар ўзларининг кўргазмалари ва бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Мулоқот аввалида туман ҳокими И.Новиков битирувчи ёшларнинг орзулари ва мақсадлари борасида сўз юритиб, келгусида уларнинг Ватан равнақи учун хизмат қиладиган етук инсонлар бўлиб етишишлари, бунинг учун юртимизда барча имкониятлар мавжуд эканлигини таъкидлаб, уларни мулоқотда фаол иштирок этишларига чорлади.
Ҳокимнинг самимий чорловидан сўнг битирувчи ёшлар бирма-бир сўз олиб, келажакдаги орзу-мақсадлари билан боғлиқ саволларини бирма-бир бера бошладилар. Ёшлар билан суҳбат эркин ва самимий руҳда кечди.
Мулоқот давомида М.Хошимова, А.Маъруфжонов, О.Эминов, Н.Мирзаумарова, Д.Абдурахимова, И.Исмоилов, У.Турғунова, Н.Абдуллаева сингари битирувчи ёшлар олий ўқув юртларига киришдаги имтиёзлар, олийгоҳлардаги таълим йўналишлари квоталари, профессионал касб-ҳунар мактаблари фаолияти ҳақидаги саволларига мутахассислардан қониқарли жавоблар олишди.
Қўштепа туманида бу йил 2590 нафар ўқувчи ўрта мактабни тамомлади.
Шундан 4 нафар ўқувчилар олтин, 1 нафар ўқувчи эса кумуш медал соҳиби бўлдилар. Мулоқот сўнгида сектор раҳбарлари ўқувчиларга медалларини топширдилар ва эсдалик учун суратга тушдилар.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув битирувчи ёшларга юксак мақсадлар сари интилишга катта куч бағишлади десак муболаға бўлмайди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.