Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўқув семинар ўтказилди

×

 2020-07-02 18:10:03    231

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарорининг мазмун ва моҳиятини аҳолига ҳамда тадбиркорларга етказиш ҳамда ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимининг ўринбосарлари ва масъул ходимлари, вилоят Бандлик бош бошқармаси вакиллари, Солиқ, Иқтисодиёт, Молия,  Статистика, Ғазначилик, Пенсия жамғармаси, тижорат банклари, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат  палатаси, Аҳоли  бандлигига  кўмаклашиш марказлари ва алоқадор бошқа ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари, МФЙ раислари ва ўринбосарлари ҳамда кун тартибидаги  масалага алоқадор бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Таниқулов очди ва олиб борди.

Семинарда “Алоқабанк” Фарғона вилоят филиали бошқарувчиси Ш.Эгамбердиев сўз олиб ўтказилаётган семинарнинг мазмун моҳиятига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25  мартдаги 182-сонли қарори ижроси (уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш) бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Таниқулов тушунчалар берди ва қарорнинг мазмун моҳиятига қисқача тўхталди. 

Шунингдек “Тадбиркорлик  фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат  томонидан тартибга  солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4742-сонли қарори  бўйича туман солиқ инспекциясининг бош инспектори Қ.Райимов йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Акциядорлик тижорат Халқ банки ҳамда “Агробанк” АТБ Қўштепа филиаллари бошқарувчиси ўринбосарларининг тадбиркорлик субъектлари бўйича ахборотлари тингланди. Улар семинар иштирокчиларига маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кредит бериш тартиби тўғрисида тушунчалар бердилар.

Семинар давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Эминов ҳам сўз олиб, ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.