Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бугун 2 июл – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

×

 2020-07-02 10:25:43    295

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат герби - бахт тимсоли

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган. 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат. 

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир. 

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. 

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

Тарихимиз ва миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган давлатимиз герби халқимиз озодлигининг яна бир тимсоли сифатида тарихдан жой олган санага ҳам чорак аср бўлди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонунда гербимизнинг қандай кўринишга эгалиги яққол ифодалаб берилган. Унга мувофиқ мамлакатимиз фуқаролари, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилиши шарт. Давлат герби тасвири мамлакатимиздаги барча давлат ташкилоти бинолари пештоқига ўрнатилган. Герб тасвири муҳрларда ва давлат идоралари бланкаларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида, қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларда жой олган.

Ҳар бир юртдошимиз гербимизда акс этган юксак маъно-мазмундан чексиз ғурур туяди.

Давлатимизнинг барча рамзлари қатори гербимиз ҳам ҳаётимиздан, қалбимиздан чуқур ўрин эгаллаб, Ватанимиз мустақиллигининг чинакам тимсолларидан бирига айланди.

У. Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.