Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎЗ ДЕПУТАТЛАРГА

×

 2020-07-01 14:24:38    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат – халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Шу сабабли депутатликни икки карра масъулият деб қабул қилиш даркор. Сайловда овоз берган инсонларнинг танловда адашмаганликларини исботлаш учун депутатларимиз халқимиз фаровонлиги йўлида қандай меҳнат қилмоқдалар? Бугунги депутат талабчан бўлиш билан бирга, одамлар ташвиши билан ҳам яшаши керак.

“Сўз депутатларга” рукни остида депутатларимизнинг фаолиятлари билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз.

Бугун 27 – Лойсон сайлов округидан туман Кенгашига сайланган депутат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Арабжон Қодировнинг фикр мулоҳазалари билан танишамиз.

Депутат номига муносиб бўлсин!

Депутат халқнинг чинакам хизматкори дейишади. Дарҳақиқат шундай. Аҳолининг ғамини ўзининг дарди-ташвиши деб билган депутат доимо халқ орасида бўлиши керак. Биз шу эл орасида улғайдик, камолга етдик, ўқидик, ўргандик. Халқ ардоғи билан депутатлик рутбасига эга бўлдик. Бу шунчаки кўксимизга нишон тақиб юриш эмас. Бугун давр депутатлар олдига каттадан катта вазифаларни қўймоқда. Уларни бажариш эса билим, матонат ва куюнчакликни талаб қилаяпти. Президентимиз таъбири билан айтганда, халқимиз эртага эмас, бугундан яхши яшаши керак.
Аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатлар, айтилаётган фикрлар билан ишлаш, эртанги кун истиқболи бугундан бошланишидан далолатдир.

Ҳар бир депутатнинг олдида жуда муҳим вазифалар турибди. Буларнинг биринчиси халқ манфаати учун хизмат қилиш, улар билан доимий алоқада бўлиб, ечимини кутаётган масалаларни ўрганиб боришдан иборат. Хусусан, ҳар биримиз ишимизни режа асосида ташкил этишимиз ва бу борада аниқ мақсадга эга бўлишимиз зарур.

Бунинг учун, аввало, депутат ва партия ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш керак. Яъни, бошланғич ташкилотлар халққа энг яқин бўғин сифатида одамларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, депутатларга тақдим этиши лозим. Аниқланган муаммолар ечими юзасидан партия гуруҳлари ҳамда доимий комиссия йиғилишларида ҳаётий таклифлар бериб бориш талаб этилади.

Энг муҳими, каттаю-кичик аҳоли ўз депутати борлигини билсин, дардини эшитувчи кишилар ёнида эканини ҳис этсин. Биз депутатлар эса шунга муносиб бўлган ҳолда ишлашимиз керак.

Сайловлардан сўнг округ ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқдим. Деҳқонобод маҳалласининг фаоллари ва оқсоқоллари билан маслаҳатлашиб, мутасадди ташкилотларга ушбу муаммоларни ҳал этиш учун депутатлик сўровлари киритдим. Сўровларни ижобий ҳал этилгани ҳам назоратда турганлари ҳам бор.

Маҳалла билан ҳамкорлик асосида иш олиб бормоқдамиз. Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида 2875 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан 1433 нафарини аёллар, 1442 нафарини эркаклар ташкил қилади. Кам таъминланган оилалар 14 нафарни, камбағал оилалар 29 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг май ойи давомида 14 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Улардан 5 нафари жамоатчилик асосида, 9 нафари фермер хўжаликларига ишга жойланди. Пандемия даврида 43 нафар кам таъминланган оилаларга доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари бериб борилмоқда.

Деҳқонобод ва Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан мунтазам равишда ҳабар олинмоқда. Қолаверса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида 2 нафар ёшлар оталиққа олиниб, "Иқболжон Умидли ери" кооперациясидан 20 сотихдан полиз экинлари етиштириш учун ер ажратилишида ёрдам берилди.

Ҳозирги карантин шароитида эҳтиёжмандлар, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган саховат ва моддий ёрдамлар ўз эгасига етиб боришини ҳам назоратга олиб, бундай оилаларга доимий равишда ёрдам бериб келинмоқда. Мана шундай оилалардан 3 нафарига хомийлик асосида иссиқхона қуриб берилди. Пандемия шароитида аҳоли томорқаларининг бўш қолмаслиги борасида тавсиялар, ўрни келганда ўз ёрдамимизни бериб, тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.

Коронавирус пандемияси даврида маҳаллада дезинфекция ишларини олиб бориш йўлга қўйилган. Карантин даврида маҳалладаги озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотлар ҳамда дори воситалари, тиббий ниқоблар билан етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-наволар билан мунтазам танишиб бормоқдамиз.

Режа асосида ҳафтанинг шанба кунлари қабул ташкил этилиб, сайловчиларнинг мурожаатларини тинглаб, имкон қадар муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Биз халқ вакили сифатида ўз сайловчиларимизни бизга билдирган ишончларини тўлиқ оқлашимиз, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларга тегишли мутасадди ташкилотлар орқали ижобий ечим топиш олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши зарур. Ҳар бир депутат ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олиши керак. Шундагина биз депутатлар, партиямиз обрўсини сақлаган ҳолда халқнинг ишончини қозонган бўламиз.

Арабжон Қодиров,

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати.