Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Депутатлар ёшлар даврасида

×

 2020-06-30 13:42:03    213

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакат эртасини ўйлаган давлат, ёшларга кўпроқ эътибор бериши табиий. Чунки айнан улар келажагимизни белгилаб беради. Мамлакатимизда уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилган. Таълим муассасалари, спорт иншооатлари, кутубхоналар, ёшлар марказлари, умуман мамлакатимизнинг энг чиройли бинолари ҳам айнан ёшларимиз учун бунёд этилганини кўришимиз мумкин.

Албатта, ёшларимизга билим ва касб-ҳунар ўргатишдан ташқари уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳам муҳим масала ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон халқ демократик партияси Қўштепа туман кенгашининг ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар кунида депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Унда вилоят кенгаши депутати, Сенат аъзоси Иброхимжон Султонов, Ўзбекистон халқ демократик партияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгаши депутатлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг сиёсий тафаккури ва баҳс маданиятини ошириш, депутатлар фаолияти билан таништириш ҳамда улар билан мулоқот ўрнатишга қаратилган эди.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар томонидан жамиятимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўрни ва бурчлари, бугунги кунда ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Ёшлар билан кечган қизғин мулоқотда кўплаб савол-жавоблар бўлиб ўтди. Қизиқувчан ёшлар томонидан берилган саволларга депутатлар тўлақонли жавоб қайтардилар.

Тадбир сўнгида байрам муносабати билан ёшларга депутаталар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.