Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан туман ёшларига байрам табриги
2020-06-29 17:12:34 456
Ёшлар – жамиятимизнинг муҳим қисми, айнан ўсиб келаётган авлод давлатимизнинг барқарор ривожланишини, авлодлар алмашинувини таъминлаш, алал оқибат илм-фаннинг ўсишига, иқтисодий ютуқларга эришишимизга, тарихий қадриятларимизни сақлашга масъул ижтимоий қатлам эканлигини идрок этамиз. Мамлакатимиз ривожланишининг ҳар қандай концепциясини амалга ошириш ҳам айнан сиз ёшларнинг унга муносабатингизга, сизларнинг фикрлаш ва ҳаёт тарзингизга боғлиқ. Шу туфайли ҳам бугунги кунга келиб ёшлар давлатимиз ва жамиятимиз ривожланишини таъминлайдиган миллий манфаатимиз объектига айланди, десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси эса мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида нишонланиши белгилаб берилди.
Ҳурматли Азиз ёшлар!
Мен сизларга бугунги байрам муносабати билан Ўзбекистонимиз равнақи, ривожи учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга, шунга бор кучингизни сарфлашингизга, юртимиз равнақи учун ёниб яшашингизга тилакдошман!
И. Новиков,
Қўштепа тумани ҳокими.