Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда
2020-06-29 09:28:46 186
Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар.
Қўштепа туманида "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида ўта ночор ва ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Ушбу ҳаракат доирасида маҳаллалар кесимида 138 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 220000 сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда. Зеро, халқни рози қилиш, ҳар бир раҳбарнинг биринчи вазифасига айлангани учун одамлар синовларни енгиб, ҳар бир қилинаётган ёрдамлардан рози бўлмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.