Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
2020-06-27 16:36:28 189
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонлаяптилар.
Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёс.
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков туман ҳокимлигининг нашри бўлган “Истиқбол йўли” газетаси таҳририятининг барча ходимларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан, яъни касб байрамлари билан самимий муборакбод этиб, барча ходимларга бахт, омад, ижодий камолот тилаб, мамлакатимиз Президенти томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги билан оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда туман миқиёсидаги ҳар бир жараёнларни муваффақиятли ёритиб бераётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Туман ҳокими И. Новиков томонидан таҳририят ходимларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасабларимизни бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз. Байрам, муборак, азиз Ҳамкасблар! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.