Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ И. НОВИКОВНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2020-06-27 10:46:40    225

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли матбуотимиз фидойилари! Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение,  радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.

Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Истиқлол шарофати билан юртимизда миллий матбуотимизни изчил ривожлан­тириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақил­ли­гига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракат­лар соҳани тараққий эттиришда янада улуғворлик касб этмоқда.

Шу ўринда, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг: "Оммавий ахбо­рот воситаларининг ролини кучайти­риш соҳасида биз уларнинг иқтисодий асос­лари ва моддий базасини янада мус­таҳкамлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз", деган сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва соҳа ходимларига  бўлган юксак эътибор­нинг амалий ифо­дасидир.

Албатта, бугунги қувончли лаҳзаларда туман матбуоти ҳақида фикр юри­тар эканмиз, аввало, матбуотимиз тари­хи, нуфузи, журналистларимизнинг бугун­ги жараёнлардаги иштироки бўйича республикада ўз ўрни ва нуфузига эга эканлиги ҳамиша қалбимизни чексиз ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

Шу ўринда, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрами арафасида матбуотнинг роли ҳақида қисқача тўхталишни лозим топдим.

2020 йил барчамиз учун синовлар йили бўлди. Бугунги кунда бутун дунё коронавирус пандемияси туфайли катта синовни бошидан кечирмоқда. Ушбу касаллик, афсуски, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Юртимизга келган шундай синовли даврда Президентимиз томонидан қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлар ҳамда коронавирус пандемияси бўйича халқимизга мурожаатлари мамлакатимизда бу пандемиянинг бошқа давлатлардаги каби оғир келишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Айтмоқчи бўлганим, "Истиқбол йўли" газетаси коронавирус ва унинг оқибати, карантин қоидаларига риоя қилиш ҳақида биринчилардан бўлиб бонг урди. Пандемия туфайли босма нашрлар тўхтаб қолганида туман газетаси "Istiqbol yo'li" телеграм канали, фейсбукдаги саҳифаси орқали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

Туман ҳокимлигининг “qoshtepa.uz” веб сайти, "Qo‘shtepa tumani hokimligi axborot xizmati" телеграм канали ва фейсбукдаги саҳифаси орқали ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда бугун туманимизда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материаллар савияси ва салмоғи тобора юксалиб бораётгани, матбуотнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Қадрли соҳа фидойилари!

Сизларни яна бир бор бугунги қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Мат­буот ва оммавий ахборот воситалари хо­димлари куни билан самимий табрик­лайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, хона­донларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман.

Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

И. Новиков,

Қўштепа тумани ҳокими.