Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ПРОКУРОРИ ТОМОНИДАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2020-06-24 17:57:45 389
Қўштепа туманидаги 2-секторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва уларга кўмаклашиш мақсадида
туман прокурори, 2-сектор раҳбари М. Шомуродов томонидан Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда тумандаги барча ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, туман халқ қабулхонасининг масъул ходимлари, ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси, прокурор сектори масъуллари, Бўстон МФЙда фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар, 42-сонли умумтаълим мактабининг 21 нафар битирувчи ёшлари ва шу ҳудуднинг 8 нафардан зиёд уюшмаган ёшлари иштирок этдилар.
Учрашув аввалида, туман прокурори М. Шомуродов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу борада ёшларга ва тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда жамиятда ёшлар фаоллигини ошириш хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида суҳбат олиб борди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилишди.
Учрашувда, 18 нафар ёшлардан жами 12 та муаммо ва таклифлар келиб тушди.
Масалан, фуқаро Д. Назиров ўзи яшаб келаётган ҳудуд кўчаларини асфалт қилиш учун шағаллаштиришда амалий ёрдам сўради.
Мазкур мурожаат юзасидан фуқародан ёзма равишда сектор раҳбарининг номига ариза олиниб, назоратга олинган ҳолда туман ободонлаштириш бўлимига юборилди.
Бундан ташқари, фуқаро А. Саттаров тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида банкдан кредит олишда қандай хужжатлар зарурлиги тўғрисида маълумот беришни сўради.
Сайёр қабулда қатнашган АТБ “Агробанк” Қўштепа филиали бошқарувчиси А. Акрамов томонидан фуқаро А. Саттаровга юқоридаги масала юзасидан тушунтириш бериб ўтилди.
Шунингдек, сайёр қабулда қатнашган ёшлардан 7 нафарининг мурожаатлари тингланиб, муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари номига ёзма аризалар олиниб, назоратга олган ҳолда мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Ш. Холмаматов,
сектор котиби.