Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳоким қабули: ҲАР БИР МУРОЖААТ — ЭЪТИБОРДА!
2020-06-23 16:04:32 190
Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Ушбу қабул туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокими тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда 42 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой, моддий ёрдам, нафақа пули олиш, банк, бандлик, тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.
Ушбу мурожаатлар юзасидан айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолганлари эса қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.