Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЛ ҒАМИГА ДАРДДОШЛИК

×

 2020-06-22 20:29:37    211

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўштепа туманида ўтказилган сайёр қабулда 20 нафардан зиёд мурожаатчилар билан самимий суҳбатлашиб, ҳар бир мурожаатчи ушбу мулоқотдан мамнун бўлиб кетишига эришиш муҳим эканлигини таъкидлади.

 

-Бугун ҳар бир раҳбар одамларнинг дарду ташвиши билан яшаб, барча ҳаётидан рози бўлиб, ислоҳотлар самарасини ўзи ва оиласи мисолида кўришига астойдил ҳаракат қилиши керак,-деди вилоят раҳбари. – Бу борада халқ ишончига сазовор бўлиш ҳар биримиз учун энг катта шараф.

     Туманнинг Лойсон МФЙда яшовчи Облоёржон Мирзаҳакимов ўғли ва келинининг оиласи келажагидан бироз ташвишда. Ўғли тиббий муолажаларга муҳтожлиги сабабли ушбу масалада вилоят ҳокимидан амалий ёрдам сўраган отанинг муроди ҳосил бўлди. Туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари оила аъзолари даволанишини ўз назоратига олди.

 

Шодлик МФЙда яшовчи Дилноза Эркинова ҳамда Лангар МФЙда истиқомат қилувчи Маҳфуза Охуновалар тиббиёт коллежини тамомлаган. Аммо ҳозирча тиббиёт соҳасида ишга жойлаша олганлари йўқ. Сайёр қабулдаги мулоқотдан сўнг бу икки ҳамшира амалдаги қонунчилик меъёрлари асосида туман тиббиёт бирлашмасида иш бошлайдиган бўлди.

 

Орзугул Сагдиеванинг ногиронлар учун имтиёзли уй-жой олиш, Санобар Тошхўжаевага боқувчисини йўқотганлик учун моддий ёрдам ажратиш, Мўсинжон Мирзаевнинг касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳига чиқишига кўмаклашиш сингари масалалар шу жойнинг ўзида мутасаддилар иштирокида кўриб чиқиш учун тавсия этилди.

 

Сарварбек Орипов, Абдусаттор Усмонов, Аъзамжон Мирзаев, Гулабза Сайфуддиноваларнинг электр энергияси билан боғлиқ нореал қарздорлик, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминоти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бетон таянч устунлар ўрнатиш, уй-жой кадастр ҳужжатини тиклаш каби масалаларда қилган мурожаати қисқа фурсатда ҳал этилди. Тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан керакли йўл-йўриқ кўрсатилиб, амалий тавсиялар берилди.

-Вилоят ҳокимига иккита масалада мурожаат қилиб, маҳалладошлар мушкули осон бўлишига эришдим,-дейди Лойсон МФЙда яшовчи Абдусаттор Усмонов. – Биринчи масала ҳудуддаги Дилкаш, Иноқлик ва Сарбон кўчаларини асфальтлаштириш бўлса, иккинчиси салкам 8 минг аҳоли яшовчи МФЙдаги собиқ қишлоқ врачлик пунктини қайта ишга тушириш масаласи эди.

 

Вилоят ҳокимининг сайёр қабули эл ғамига дарддошлик руҳида ўтиб, учрашувда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.