Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СПОРТ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

×

 2020-06-19 14:43:09    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.

Қайд этиш лозимки, Қўштепа туманида нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламларини турли спорт тадбирлари ва мусобақаларга жалб этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йилда “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ва “Таълим муассасалари ҳафталиги” доирасида аҳолининг кенг қатламини спортга жалб этишга қаратилган ўзига хос тизим яратилди.

Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” бўлиб ўтди. Нуронийлар ўртасида Катта-Бешкапа-Лангар автомобиль йўли бўйлаб веломарафон мусобақаси ўтказилди.

Карантин қоидаларига мувофиқ ўтказилган ушбу мусобақада тумандаги маҳаллалардан 60 нафардан зиёд нуронийлар  иштирок этдилар.

Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокимлиги ва спорт бўлимининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими