Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўзбекистонда сўнгги икки ойда 20 нафар вояга етмаган бола сувда чўкиб ҳалок бўлган
2020-06-19 10:10:53 194
Ўзбекистонда май—июнь ойларида вояга етмаган боланинг 20 нафари сувда чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев 18 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унда айтилишича, 2020 йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлган бўлиб, уларнинг 20 нафардан ортиғи вояга етмаган болалардир.
Сувда чўкиб ҳалок бўлганнинг
- 5 нафари — 5 ёшгача бўлган болалар
- 8 нафари — 14 ёшгача бўлган ўсмирлар
- 7 нафари — 18 ёшгача бўлган ёшлардир.