Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-06-17 11:38:36    189

PDF юклаш
Чоп этиш


«Менинг юртим» (MY5) телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви орқали 11.06.2020 йил куни соат 19:55 да “Тендер ҳам ўйин бўлдими? Фермер она ҳаммасидан айрилди, айб кимда?” деб номланган танқидий видео лавҳа намойиш қилинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи фермер Тожихон Қодированинг кўп йиллардан буён фойдаланиб келган ери олиб қўйилгани, тендер эса ҳаққоний бўлмагани ҳақидаги танқидий видео лавҳа ва фермер онанинг ноласи жуда таъсирли тайёрланган. Шу ўринда Тожихон Қодировага Аллоҳдан шифо сўраб, масаланинг иккинчи томони ҳам борлигига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Мухбир Вохиджон Ғаниев фермернинг эътирози туфайли ушбу муаммони фақатгина бир томонлама ўрганиб, ўзининг мулоҳазаларини билдирган. Хулосани эса туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ҳукмига ҳавола қилган.

Т. Қодирова раҳбарлигидаги “Момиқ буво” фермер хўжалигига 19.12.2007 йилда туман ҳокимининг 604/12-сонли қарори билан ер майдони ажратиб берилган. Т. Қодирова 2018 йилдан буён касаллиги туфайли фермер хўжалигини унинг ўғли М. Қодиров бошқариб келган.

Кўрсатувда фермер она Тожихон Қодированинг кўп йиллардан буён фойдаланиб келган ери, гўё ҳеч қандай сабабсиз олиб қўйилгандек кўрсатилган. Аслидачи? Аслида, “Момиқ бува” фермер хўжалиги томонидан 2016-2017-2018 йиллар давомида бошоқли дон етиштириш режаси фақатгина 2018 йилда 114,8 фоизга бажарилган. Икки йил давомида эса давлатга ғалла топшириш контрактация шартномаси бажарилмаган. Қолаверса, 2016-2017-2018 йиллар мобайнида 3 йил давлатга пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича сурункали контрактация шартномалари ҳам бажарилмаган. Хўш, ер давлатникими ёки фермернинг хусусий мулкими?

Шу ўринда, “Момиқ буво” фермер хўжалигининг ишончли вакили М. Қодировга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорининг 4-илова 2-бандида, сўнги 3 йил давомида давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича контрактация шартнома шартлари бажарилмаганда, ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш кўрсатиб ўтилганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг “Ер участкасига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш” ҳақидаги 36-модда 1-бандида белгиланганидек, “Момиқ буво” фермер хўжалигининг ишончли вакили М. Қодиров ердан ихтиёрий равишда воз кечган ва Қўштепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига кўра, “Момиқ бува” фермер хўжалиги ер майдонлари туман захирасига қайтариб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 йил кунги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Қўштепа туманида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг “Момиқ буво” фермер  хўжалиги бўйича хулосаси ва туман ҳокимининг 23.01.2019 йил кунги 344-сонли қарорини қабул қилишга асос бўлган. Қўштепа туман захирасидаги ерларга ўтказилган танловда “Момиқ буво” фермер хўжалиги номидан М. Қодиров ва “Осиё баҳор файзи” фермер хўжалиги номидан Ю. Усмоновлар қатнашган. Танловда М. Қодиров 44 балл,  Ю. Усмонов 59 балл тўплаган ва Ю. Усмонов ғолиб деб топилган.

Танлов натижаси халқ депутатлари Қўштепа туман кенгашининг сессияси муҳокамасига тақдим этилиб, ғолиб деб топилган “Осиё баҳор файзи” фермер хўжалиги раҳбари Ю. Усмоновга жами 133.67 гектар ер майдони ажратиб берилиши юзасидан сессиянинг 27.01.2019 йилдаги 233/59-5-сонли қарори ҳамда бу бўйича туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги 344-сонли қарори қабул қилинган.

Фарғона вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Момиқ буво” фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, “Қўштепа туман ҳокимининг 2019 йил 20 январдаги 91-сонли ва 2019 йил 28 январдаги 344-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида” дастлаб Қўштепа туман маъмурий судига ва кейинчалик Фарғона вилояти маъмурий судига апелляция тартибида шикоят этган. Ҳар икки суд ҳам аризани кўриб чиқиб, шикоят аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантирмасдан рад этган. 

(Фарғона вилояти маъмурий судининг апелляция инстанцияси қароридан нусха илова қилинмоқда)

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.