Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2020-06-16 21:07:58 200
Бугун Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиковнинг туман Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, болалар учун нафақа пули олиш, кредит ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир мурожаат туман ҳокимлигининг эътибор марказида. Туман ҳокимининг халқ билан мулоқот қилиши орқали фуқароларнинг кўплаб муаммолари аниқланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бугунги қабул давомида ҳам фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
30 нафардан зиёд фуқаро қатнашган ушбу қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати