Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАСЖИДГА КЕЛИШДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНМОҚДА
2020-06-12 11:35:46 208
Бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатаётган коронавирус пандемияси инсониятни катта синовдан ўтишига сабаб бўлмоқда. Ушбу касалликни кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 15 март санасидан карантин жорий этилиб, масжидларнинг фаолияти ҳам вақтинчалик тўхтатилган эди.
Аллоҳга чексиз шукроналар бўлсинки, юртимизда карантин чоралари босқичма-босқич равишда юмшатиб борилмоқда. Салкам уч ой вақт мобайнида жамоат намозларини интиқлик билан кутган мўмин-мусулмонлар ниҳоят катта хурсандчиликка эришдилар. Чунки 8 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. “Яшил” ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар давом этмоқда.
Қўштепа туманида ҳам Республика махсус комиссиясининг қароридан келиб чиқиб, 5-8 июнь кунлари тумандаги барча масжидларда тайёргарлик ишлари олиб борилди ва белгиланган тартибда намозхонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилди. Ҳозирда жомеларга келган намозхонлар карантин қоидаларига амал қилиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўз намозларини адо этмоқдалар.
А. Орифхўжаев,
“Муборак” жоме масжиди ноиб имоми.