Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2020-06-12 11:29:37 167
2020 йил 05 июн № 288 Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй
ТУМАН ҲУДУДИДАГИ 4К864 “МАРҒИЛОН ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯСИ - ҚУМТЕПА Қ.-ҚОРАҚУШЧИ Қ.-ОХУНБОБОЕВ ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯСИ”, 4К858 “МАРҒИЛОН Ш.-ЎРОҚБОЛҒА Қ.-А373 АВТОЙЎЛИ, 4Н909 “ПАХТАКОР Қ.- ЎРОҚБОЛҒА Қ.- ОҚБУЙРА Қ.”, 4Н859А) “БАДИШ ҚИШЛОҒИГА (1 КМ)”, 4Н 859Б) “ФАЙЗИОБОД ҚИШЛОҒИГА (5 КМ) ”, 4К853 “ШАҲАРТЕПА Қ.- ЯНГИХАЁТ Қ.” ҲАМДА
4Р147“МАРҒИЛОН Ш.-РИШТОН Ш.-ЎҚЧИ Қ.-КАРИМДЕВОНА Қ.-
КОНИБОДОМ Ш.”АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2013йилдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-348-сонли янги таҳрирдаги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 02.10.2007 йилдаги “Автомобиль йўллар тўғрисида”ги ЎРҚ-117-сонли Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5-августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 169-сонли қарорига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Қўштепа туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 4 май кунги 67-сонли ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 май кунги 40/1341-сонли хати инобатга олинсин.
2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (С.Абдуллаев) ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш.Умурзақов)га:
4К864 “Марғилон темир йўл станцияси-Қумтепа қ.-Қорақушчи қ.-Охунбобоев темир йўл станцияси”, 4К858 “Марғилон ш.-Ўроқболға қ.-А373 автойўли”, 4Н909 “Пахтакор қ.- Ўроқболға қ.- Оқбуйра қ.”, 4Н859 а) “Бадиш қишлоғига (1 км)”, 4Н 859 б) “Файзиобод қишлоғига (5 км)”,
4К853 “Шаҳартепа қ.-Янгихаёт қ.” автомобил йўлларида мавжуд асфалть қопламалар ҳолатини соз ҳолда сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда 3.12 “Ўққа тушадиган оғирлик чекланган” 8 тс ҳамда 1.31“Сунъий нотеккислик”йўл белгиларини;
4Р147 “Марғилон ш.-Риштон ш.-Ўқчи қ.-Каримдевона қ.-Конибодом ш.”автомобил йўлининг 3,5-5,5 км оралиғига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда 5.5 “Бир томонлама ҳаракат” ҳамда 7.5.7 “Амал қилиш вақти” йўл белгиларини ўрнатиш ва ушбу йўналишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
3. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ё.Қосимова)га, мазкур қарорни “Истиқбол йўли” газетасида эълон қилиш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
4. Қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими И. Новиков.