Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОБОДЛИККА ИНТИЛГАН ҚАЛБЛАР
2020-06-11 17:51:53 217
Халқимизда ободлик, озодалик энг эзгу қадриятлардан бири сифатида улуғланган. Ободлик фақатгина озодалик, орасталик эмас, балки бунёдкорлик, яратувчанлик, эзгуликка ташналик ҳамдир.
Юртимизда сўнгги йилларда элимиз кўнглига монанд тарзда қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз, хонадонларимиз қиёфаси тобора ободлик касб этиб бормоқда. Бу Қўштепа тумани Намуна маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасидаги 24, 26, 28, 30 хонадонларда ўтказилган “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” номли семинарда ҳам яққол намоён бўлди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда семинарда вилоят ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Х.Умаров, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда барча шаҳар-туман ҳокимларининг ўринбосарлари Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиқлари, уларнинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари, Қўштепа тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Мазкур семинар маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни тарғиб қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.
Оилаларнинг турмуш тарзи, хонадонларини озода тутиши, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ибратли тажрибалари, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқаларидан унумли фойдаланиши, узумзорлар ташкил этиш ва узум тагига сабзавот экинларини экиш орқали ўз даромад манбаларини бойитиб боришлари ҳақида ушбу намунали оилалар мисолида семинар иштирокчиларига тушунчалар берилди ва ўзаро фикр алмашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати