Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎЗ ДЕПУТАТЛАРГА

×

 2020-06-11 15:07:04    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат – халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Шу сабабли депутатликни икки карра масъулият деб қабул қилиш даркор. Сайловда овоз берган инсонларнинг танловда адашмаганликларини исботлаш учун депутатларимиз халқимиз фаровонлиги йўлида қандай меҳнат қилмоқдалар? Бугунги депутат талабчан бўлиш билан бирга, одамлар ташвиши билан ҳам яшаши керак.

“Сўз депутатларга” рукни остида депутатларимизнинг фаолиятлари билан таништириб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Бугун 28 – Шаҳартепа сайлов округидан туман Кенгашига сайланган депутат, Ўзбекистон халқ демократик партияси Қўштепа туман Кенгаши раиси Шавкатжон Шароповнинг фикр мулоҳазалари билан танишамиз.

 

ДЕПУТАТ - ХАЛҚ ХИЗМАТЧИСИ БЎЛИШИ КЕРАК

Депутатлик – жуда мушкул, ўта масъулиятли ва бир вақтда шарафли вазифадир. Депутат – сайловчилар олдидаги масъулиятни доимо ҳис қилиши ва халқнинг дарду-ташвиши билан яшаши, халқ билан ижро ҳокимияти ўртасидаги кўприк бўлиши лозим. Қолаверса, партиянинг мавқейи депутатларининг сони ва сифати, уларнинг масъулиятни ҳис қилиши, билими, ишчанлик қобилияти, халқ орасидаги салоҳияти билан ўлчанади.

Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгаши депутатлар сайловигача бўлиб ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари туман кенгашида бир нафар депутат билан иш олиб борди. Кенгаш на депутатлик гуруҳи туза олди, на биронта масалани сессияга кўтариб чиқа олди. 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловолди жараёнларда ўтган даврдаги камчилик ва хатолардан тўғри ҳулоса чиқариб, депутатликка муносиб номзодлар танлаб олинди. Натижа эса шунга яраша бўлиб, Халқ депутатлари вилоят кенгашида битта ўрин, туман кенгашида 8 та ўрин олишга эришилди. Халқ депутатлари туман кенгашидаги 7 та доимий комиссиядан 4 тасида Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатларнинг раҳбарлик қилаётгани партиядан муносиб депутатлар борлигини кўрсатиб турибди.

Сайловдан кейинги беш ой давомида 5 та долзарб масалалар доимий комиссияларда муҳокама қилиниб, тегишли ечимлари топилди. 6 маротаба депутатлик гуруҳининг йиғилишлари ўтказилди. Бўлиб ўтган йиғилишларда туман ҳаётига оид коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги йўл қўйилган камчиликлар, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, ногиронлиги бўлган фуқаролар билан ишлашдаги амалга оширилиши зарур бўлган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шу қисқа давр мобайнида  депутатларимиз томонидан 70 дан ортиқ депутатлик сўровлари тегишли ташкилотлар ва масъул шахсларга юборилиб, муаммоларни хал қилиш бўйича тегишли жавоблар олинди.

Дарҳақиқат, бугун халқ вакили бўлиш депутатдан жуда катта масъулият ва ташаббусни талаб этади. Айниқса, туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган округ ҳудудидаги ижтимоий, иқтисодий муаммоларни чуқур ўрганиб чиқишлари, ушбу ҳудудни ривожлантириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган дастурнинг ижросини таъминлаш юзасидан жамоат назоартини кучайтириш керак. Чунки, ҳар битта маҳаллада аҳолини ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар мавжуд ва улардан биз кўз юмиб кетаверсак, бу масалалар ҳеч қачон ўз ечимини топмайди. Булар мактабгача ёки мактаб таълими, тиббий хизмат, электр, газ, сув таъминоти, йўл носозлиги ва бошқа масалаларга доир бўлиши мумкин. Бу масалалар бўйича ҳар бир туман Кенгаши депутатининг қўлида йўл харитаси бўлиши керак.

Туман Кенгашида партия гуруҳлари алоҳида-алоҳида эмас, балки ҳар бир масала бўйича бирлашиб, ечим изласалар, бундан кўзланган самара юқори бўларди. Сессияларда кўриладиган ҳар қандай масалаларни, аввало, депутатлар, партия гуруҳлари, доимий комиссиялар жойларда ўрганишлари ва ўзларининг аниқ таклиф-мулоҳазаларини билдиришлари керак.

Ҳозиргача кўпчилигимиз депутат деганда чиройли бўйинбоғ тақиб залда ўтирадиган одамни тушунамиз. Ваҳоланки, депутат деганлари, Президентимиз айтганларидек, аввало, ватанпарвар бўлмоғи лозим. Ўзи сайланган ҳудуднинг ободончилигидан тортиб, одамларни қийнаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, давлат бошқаруви органлари масъул раҳбарлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга масъул бўлиши керак. Нима қилса, ҳудуд янада обод бўлади, одамлар турмуши яхшиланади, ишлаб чиқариш кенгаяди каби муҳим саволлар ўй-фикрини банд этиши даркор. Бу борада турли ташаббус ва ғоялар унинг миясида чарх уриши керак. Шахсан мен депутат сифатида шундай фаолият олиб боришни ўзим учун танладим. Бошқа депутатларни ҳам шунга даъват этмоқдаман. 

Шавкатжон Шаропов,

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати.