Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«ФАРҒОНА ТАДБИРКОРЛАРИ – ИСЛОҲОТЧИ» ТАЖРИБАСИ КАТТА МАСЪУЛИЯТ ВА ИШОНЧДИР

×

 2020-06-09 17:22:39    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

     Давлат раҳбари Қўштепа туманига ташрифи давомида «Grapes and Gardens Investment» компанияси томонидан яратилган интенсив боғда ҳам бўлди.

«Grapes and Gardens Investment» акционерлик жамияти томонидан 100 гектарда ўрик, 52 гектарда гилос экилган. Томчилатиб суғориш, сунъий соя қилиш ускуналари ўрнатилган.

     Испания ва Франциядан келтирилган ўрик навининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Бу экспортда муҳим омил бўлади. Бугунги кунда боғ участкалари кооперация асосида тажрибали тадбиркорларга берилмоқда.

     Давлатимиз раҳбари дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз ва дуккакли экинлар экиш, бундай боғларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

     Шу ерда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи “Grapes and Gardens Investment” акционерлик жамияти ишчи-ходимларини кўнглини тоғдек кўтарди. Ушбу ташриф уларга руҳий мадад, ишонч ва кўтаринки кайфият бахш этди. Айниқса, бу ташриф “Grapes and Gardens Investment” акционерлик жамияти раҳбари Азизбек  Казаков учун бир умрга унутилмас воқеа бўлиб қолади.

Азизбек  Казаков “Grapes and Gardens Investment” акционерлик жамияти раҳбари:

- Давлатимиз раҳбари ташриф чоғида компаниямиз томонидан яратилган интенсив боғда ҳам бўлди. Юртбошимиз билан бўлиб ўтган самимий мулоқотдан жуда-жуда руҳландим. Қўштепа туманидаги “Grapes and Gardens Investment” акционерлик жамияти томонидан яратилган интенсив боғнинг ҳудуди 152 гектардан иборат бўлиб, 6 турдаги “Примая”, “Манбо”, “Луна”, “Космос”, “Колорадо”, “Линфа” ўрик кўчатлари экилган. Иш ўрни 32 нафар.

Ўрик боғи жорий йилнинг март-апрель ойларида ташкил этилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Етиштирилган маҳсулотларнинг 80 фоизи Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Европа давлатларига экспорт қилиниши ва қолган 20 фоизи ички бозорга сотилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида яратилган иш ўринларининг 90 фоизига ишсиз ёшлар ва камбағал оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Ушбу майдонларга экилган маҳсулотларнинг 1 гектаридан йилига ўртача 352,0 миллион сўм даромад олиниши режалаштирилган.

Ўрик кўчатлари икки йилдан сўнг ҳосилга кириб, ҳар бир гектардан ўртача 8 тоннадан, жами 66 гектар майдондаги 528 тонна маҳсулотдан 633,0 миллион сўм даромад олиш мумкин.

Бу кўрсаткичлар йилдан йилга ошиб 5 - 6-йиллари 2 640 тоннагача 3 168 миллион сўмлик ҳамда қатор орасига экилган маҳсулотлар билан бирга йилига ўртача 4,0 миллиард сўмдан ортиқ даромад олиш мумкин.

Бундан ташқари қатор ораларига саримсоқпиёз, соя экилиб, бир йилда камида икки маротаба даромад олиш режалаштирилган.

Президентимизнинг «Фарғона тадбиркорлари – ислоҳотчи» тажрибасини амалга ошириш ташаббусини илгари сургани бизларга катта масъулият юкламоқда. Албатта бу бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати