Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎЗ ДЕПУТАТЛАРГА

×

 2020-06-08 11:34:35    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат – халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Шу сабабли депутатликни икки карра масъулият деб қабул қилиш даркор. Сайловда овоз берган инсонларнинг танловда адашмаганликларини исботлаш учун депутатларимиз халқимиз фаровонлиги йўлида қандай меҳнат қилмоқдалар? Бугунги депутат талабчан бўлиш билан бирга, одамлар ташвиши билан ҳам яшаши керак.

Сўз депутатларгарукни остида депутатларимизнинг фаолиятлари билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз.

Бугун 18 - Қалмоқлар сайлов  округидан туман Кенгашига сайланган депутат, Ёнғинга қарши кураш жамияти Қўштепа туман ҳудудий бўлинмаси раҳбари Икромжон Мамадалиевнинг фикр мулоҳазалари билан танишамиз.

ХАЛҚ ВАКИЛИ ИЗЛАНИШДАН ЧАРЧАМАСЛИГИ КЕРАК

Депутат аҳоли томонидан давлат ҳокимиятининг олий, маҳаллий вакиллик органларига сайланган ишончли вакилдир. Шунинг учун унинг зиммасида сайловчилар манфаатларини ифода этиш вазифаси туради. Депутат қайсидир масалада мутасадди ташкилотларга сўров юбориш, ижро ҳокимияти фаолияти устидан назорат ўрнатиш, аниқланган масалани халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Тўғри, берилган ҳуқуқ ва ваколатлар кенг, лекин улардан самарали фойдаланиш ўзига хос ва мураккаб жараён ҳисобланади.

Бирор масалани чуқур таҳлил этиш, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш керак. Шундан сўнг муаммога бевосита алоқадор ва масъул бўлган тегишли ташкилотларга сўров юбориш, унинг натижаларини умумлаштириш, керак пайтда, уни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш муҳокамасига олиб чиқиш зарур бўлади. Албатта, бу билан масала ҳал бўлиб қолмайди. Мутасадди ташкилот раҳбарининг депутат юборган сўровга жавоби, сессия қарори ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш ҳам талаб этилади. Иш шу тартибда изчил йўлга қўйилсагина натижаси ижобий бўлади. Энг муҳими, бирор муаммо ҳал этилади, одамларнинг оғири енгил, сайловчиларнинг эса муроди ҳосил бўлади.

Очиғи, депутатликка сайланишим осон кечгани йўқ. Сайловчилар ҳар бир номзоднинг фаолиятини синчиклаб ўрганди. Сайловолди дастуримиздаги ҳар бир йўналишлар бўйича изоҳ талаб қилди ва ўзи ишонган номзодга овоз берди. Халқ билдирган бу юксак ишонч мен учун катта масъулиятдир. Бу ишончни оқлаш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш учун бор куч ғайратим билан ишлайман. 

Сайловлардан сўнг округ ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқдим. Кичик Бешкапа маҳалласининг фаоллари ва оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб, мутасадди ташкилотларга ушбу муаммоларни ҳал этиш учун депутатлик сўровлари киритдим. Сўровларни ижобий ҳал этилгани ҳам назоратда турганлари ҳам бор.

Маҳалла билан ҳамкорлик асосида иш олиб бормоқдамиз. Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида 4150 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан 2122 нафарини аёллар, 2028 нафарини эркаклар ташкил қилади. Кам таъминланган оилалар 2 нафарни, камбағал оилалар 23 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг май ойи давомида 50 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Улардан 8 нафари жамоатчилик асосида, 20 нафари туманимиздаги пахта-тўқимачилик кластерига, 22 нафари фермер хўжаликларига ишга жойланди. 3 нафар кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида 2 бошдан қўй берилди.

Ҳозирги карантин шароитида эҳтиёжмандлар, кам таъминланганларга кўрсатилаётган саховат ва моддий ёрдамлар ўз эгасига етиб боришини ҳам назоратга олганмиз. Қолаверса бундай оилаларга доимий равишда ёрдам бериб келинмокда. Мана шундай оилалардан 4 нафарига хомийлик асосида иссиқхона қуриб берилди. Пандемия шароитида аҳоли томорқаларининг бўш қолмаслиги борасида тавсиялар, ўрни келганда ўз ёрдамимизни бериб, тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.

Коронавирус пандемияси даврида маҳаллада дезинфекция ишлари олиб борилиб, тиббиёт маскалари тарқатилди. Карантин даврида тумандаги озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотлар ҳамда дори воситалари, тиббий ниқоблар билан етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-наволар билан мунтазам танишиб бормоқдамиз.

Режа асосида ҳафтанинг жума кунлари қабул ташкил этилиб, сайловчиларнинг мурожаатларини тинглаб, имкон қадар муаммони ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Ҳаёт ўзгариб, кундан-кунга ол­димизга янги талаблар қўйилмоқда. Депутат ҳаётни зийрак бўлиб кузатиб бориши, ўйлаши, аҳолини ташвишлантириб ке­лаёт­ган масалаларни ҳал этиш чораларини доимий излаши керак. «Бу муаммо бўйича ҳеч ким мурожаат қилмадику, кимдир мурожаат қилсагина масалани ҳал этишга кўмаклашаман», деган фикрда ишласак, одамларга, тараққиётга нафимиз тегмайди.

Икромжон МАМАДАЛИЕВ,

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати.