Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ БАЁНОТИ

×

 2020-06-05 15:57:51    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Баландмасжид МФЙ Наврўз кўчасидан ёзилган имзосиз хатга туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори  Ш. Умурзақов шундай жавоб беради: «Корхонамиз тасарруфидаги умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К-864 "Марғилон темир йўл станцияси – Қумтепа – Қорақушчи қишлоғи – Охунбобоев темир йўл станцияси" автомобиль йўли Президент ташрифи муносабати билан эмас, балки жорий таъмирлаш ишлари ҳисобидан бажарилди. Йўлнинг 2-км қисмидаги ўнг томондаги туташмада бузилишлар ва чуқурчалар мавжудлиги ҳамда умумфойдаланувдаги автомобил йўлига чанг ва ифлосликлар чиқмаслиги учун 38 м2 қисми таъмирланиб, эски асфальт бетон қопламага уланди. Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлига туташган ушбу кўча туман ҳокимлиги ва туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли ички хўжалик йўл бўлиб, туман ҳокимлиги томонидан манзилли дастурга киритилгандан сўнг таъмирлаш ишлари олиб борилади». 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати