Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИГА САЁҲАТ
2020-06-05 13:06:09 200
КИЧИК ТОМОРҚАДАН КАТТА ДАРОМАД ОЛИШ СИРЛАРИ
Томорқада қилинган меҳнатнинг самараси кўп жиҳатларда кўринади. Аввало, кафтдек ерда етиштирилган маҳсулот рўзғорнинг кам-кўстини тўлдиради. Шунингдек, томорқада қилинган оилавий меҳнат катта тарбиявий аҳамиятга эга...
Қўштепа туманидаги маҳаллаларда кўплаб оилалар кафтдек ердан самарали фойдаланиб, оиласини фаровон қилмоқда, бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминламоқда.
Уларнинг сири нимада эканини биласизми?
Чиндан ҳам, бугун ишнинг кўзини биладиган, меҳнатдан қочмаган, томорқасидан унумли фойдаланган киши баракага эришмоқда. Қўштепа туманида ишни кўзини биладиган, ер билан тиллашиб, томорқадан мўмайгина даромад топадиган инсонлар жуда бисёр. Шунинг учун қиш фасли бўлса ҳам, бекорчи одамни учратмайсиз. Аксарият хонадонлар кичкина томорқасидан йилига уч-тўрт бор ҳосил олмоқда. Бугун деҳқончиликнинг самарали усуллари тез оммалашиб бормоқда.
Намуна маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи Рахмоновлар оиласи томорқадан унумли фойдаланишда кўпчиликка ўрнак бўлиб келмоқдалар. Ушбу хонадонда бўлган кишини дид билан экилиб, меҳр билан парвариш қилинган гуллар, сархил дарахтлар ва токларни кўриб баҳру дили очилади. Бежиримгина гулзорда фаввораларнинг сув пуркаши ва улардан сержило камалакнинг пайдо бўлишини кўрсангиз, табиат гўзаллигидан баҳра оласиз. Хонадон эгалари томорқада асосан узум, сабзавот етиштиради. Томорқадан келадиган даромадни кўпайтириш учун бу йил 2 сотихли иссиқхона ҳам қуришиб, помидор экишди. Уларнинг мақсади 2 сотих ерга экилган помидорнинг ўзидан 5-6 миллион сўм даромад олиш.
Барча намуналиклар қатори Рахмоновлар оиласи ҳам узум етиштиришда миришкор бўлиб кетишган. Бу йил узумдан 20 миллион сўмдан зиёд фойда олишни мақсад қилишган. Томорқада рўзғорга керакли сабзавотлар ҳам экилиб, бўш ердан унумли фойдаланилган. Ўтган йили имтиёзли кредит асосида 10 бош қўй олишган бўлса, бу йил 20 бошга етди.
– Бу йил томорқамизда 2 сотихли иссиқхона ташкил этдик, – дейди томорқачи Абдурашид Рахмонов. – Иссиқхонага эрта баҳор помидор кўчати экдик, мана кўриб турганингиздек даромадга кирдик. Оила аъзоларимиз билан ишдан бўш вақтимизда томорқага қараймиз. Ҳозир шунинг орқасидан рўзғоримиз бут. Оиламиздаги файз-барака, ҳалол меҳнатимиздан. Яхши яшаш учун меҳнатдан қочмаслик керак.
Агар йил давомида ердан уч мартагача ҳосил олиш мумкинлиги ҳисобга олинса, томорқа чинакам хазина эканига шубҳа қолмайди. Маҳсулот қанча эрта етиштирилса, уни қимматроққа сотиш ва кўпроқ даромад олиш имконияти ҳам шунча ошади. Абдурашид Рахмонов айтганидек, фақат меҳнатдан қочмаслик керак.
Дарвоқе, улар томорқада ишлаб кам бўлмаяпти. Ҳар йили томорқадан миллион-миллион сўм даромад кўришаяпти. Айниқса, оила бошлиғи Мухторжон Рахмонов узум етиштиришга ва қўй боқишга қизиқади. Хатто ховлисига киришга ҳам ток экиб, яхшигина ҳосил олмоқда. Турмуш ўртоғи Санобархон Рахмонова, ўғиллари Абдурашид ва Абдурасул, келинлари Мафтунахон ва Шохсанамхонларнинг ҳаммаси ҳамжиҳатликда томорқада меҳнат қилиб, фаровон турмуш кечиришаяпти. Уларга ҳамма ҳавас қилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати