Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ НИШОНЛАНДИ
2020-06-02 10:00:10 190
1925 йилда Женевада бўлиб ўтган Бутунжаҳон конференциясида 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида белгиланган эди.
Ушбу сана 1950 йилдан буён бутун дунёда байрам қилиб келинади. Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилингандан буён юртимизда ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланмоқда.
Болажонларнинг ушбу байрами Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонланди.
Мактабгача таълим бўлими томонидан ўтказилган кўрик танлов ғолиблари, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларини бўлим мудири И. Махмудова ва ДМТТ раҳбарлари байрам билан муборакбод этишиб, уларга совғалар улашдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати