Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎЗ ДЕПУТАТЛАРГА

×

 2020-05-29 11:21:38    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда жуда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий Кенгашларга умумхалқ сайловлари бўлиб ўтганига 5 ойдан зиёд вақт ўтди.

Сайлов жараёни янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қоидалари асосида, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, очиқ-ошкора, шаффоф тарзда, демократик тамойилларга тўла мос равишда бўлиб ўтди.

2019 йилги сайлов кампанияси ҳам мутлақо янгича тарзда, шиддатли кечаётган давримиз руҳига мос тарзда ўтди. Сайловлар депутатликка номзодлар ўртасида ҳалол сиёсий рақобатни ёрқин намоён қилди.

Депутат – халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Шу сабабли депутатликни икки карра масъулият деб қабул қилиш даркор. Сайловда овоз берган инсонларнинг танловда адашмаганликларини исботлаш учун депутатларимиз халқимиз фаровонлиги йўлида қандай меҳнат қилмоқдалар? Бугунги депутат талабчан бўлиш билан бирга, одамлар ташвиши билан ҳам яшаши керак.

Янги рукн остида Сизларни депутатларимизнинг фаолиятлари билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз.

Бугун 7-Нурафшон сайлов округидан туман Кенгашига Ўзбекистон халқ демократик партиясидан сайланган депутат, “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бехзоджон Мадрахимовнинг  фикр мулоҳазалари билан танишамиз.

 ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИДАН ХАЛҚ РОЗИ БЎЛИШИ КЕРАК

Бугуннинг талаби кундан-кунга ўткирлашиб, депутатлардан нафақат ўз-ўзини ташкиллаштириш ва бошқаришни, балки, фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг жойларда амалга оширилишини таъминлашда ҳам фаолликни талаб этмоқда. Депутатларимиз фаолиятидан халқ рози бўлиши лозимлиги, эндиликда улардан фаоллашув ва дадиллик талаб қилинаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил якунларига бағишлаб Парламентга қилган мурожаатида вакиллик органлари фаолиятига алоҳида тўхталиб, бир қатор танқидий фикрларни билдирганлари, депутатлар эътиборини устувор вазифаларга қаратгани ҳам бежиз эмас албатта.

Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгарган, ҳуқуқий саводхонлиги ҳам баланд. Шунингдек, ўзларининг фуқаролик бурчини жуда яхши англайди. Ўз-ўзидан аёнки, сайловчилар манфаатини ҳимоя қиладиган, уларнинг хоҳиш-истакларини юқори ор­ганларда намоён этадиган ваколатли шахс — депутатлар олдига қўйилаётган талаблар ҳам шунга яраша. Яъни, ҳозир кишиларни ҳавойи сўз­лар, пуч ваъдалар билан алдаб бўл­майди. Аксинча, ўз ишига астойдил киришадиган, одамлар учун жон куйдирадиган, уларнинг талаб ва истакларини ўз вақтида қондира оладиган депутатнигина халқ эъзозлайди, эътироф этади.

Шу маънода бугуннинг депутати зиммасидаги масъулият жуда юқори. Бироқ одамлар ишончига сазовор бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, энг аввало, унинг ўзига — ишни тўғри ташкил қилишига боғлиқ. Таъкидлаш жоизки, барча масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, ўйлаган режа ва мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш депутатдан каттагина меҳнат ва ҳаракат талаб этади.

Сайловлардан сўнг ишни энг аввало округ ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқишдан бошладим. Ўрганиш  жараёнида Нурафшон ва Қайрағоч маҳаллаларининг фаоллари, оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб, ундан сўнг мутасадди ташкилотларга ушбу муаммоларни ҳал этиш учун 12 та депутатлик сўровлари киритдим. Сўровларни ижобий ҳал этилгани ҳам назоратда турганлари ҳам бор.

Бугунги кунгача ўзим раислик қилаётган Қайрағоч маҳалласида 200 метр йўлга асфальт ётқизилди, кўчаларга чироқлар ўрнатилди. Ҳудуддаги барча зовурлар тозаланди. Маҳалла кундан кунга чирой очиб бормоқда. Яқинда кўп тармоқли клиника қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Режа асосида ҳафтанинг сейшанба, шанба кунлари қабул ташкил этилиб, сайловчиларнинг мурожаатларини тинглаб, имкон қадар муаммони ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 14 апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда маҳаллалардаги хонадонлар кўздан кечирилди. Уларга ҳозирги пандемия вақтида томорқадан самарали фойдаланиш, ўз навбатида долзарб ҳамда даромадли соҳалиги бўйича тегишли тавсиялар берилди. Томорқадан унумли фойдаланиш, биринчи экиндан бўшаган жойларга ҳам қисқа муддатларда экинлар экиш зарурлиги тушунтирилди. Хуллас, ҳозирги пандемия шароитида аҳоли томорқаларининг бўш қолмаслиги борасида тавсиялар, ўрни келганда ўз ёрдамимизни бериб, тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.

Ҳозирги карантин шароитида эҳтиёжмандлар, кам таъминланганларга кўрсатилаётган саховат ва моддий ёрдамлар ўз эгасига етиб боришини ҳам назоратга олганмиз. Қолаверса бундай оилаларга доимий равишда ёрдам бериб келинмокда. Мана шундай оилалардан 3 нафарига иссиқхона қуриб берилди.

Дарҳақиқат, халқнинг ишончли вакили бўлишнинг ҳам ўзига хос масъулиятлари ва мажбуриятлари бор. Уларни қалб амри ва виждон талаби билан бажарганлар халқ эъзозига сазовор бўлаверадилар.

Бехзоджон Мадрахимов,

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати.