Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-05-28 15:13:41    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва унинг тарқалишини олдини олиш борасидаги ишлар жадал суратда олиб борилмоқда. Хусусан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ўзаро ҳамкорликда дезинфекция ишларини амалга оширмоқдалар.

Ушбу дезинфекция тадбирлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус техникалар ёрдамида туман хокимлиги ҳудудида, давлат ташкилотларида, “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида, озиқ-овқат дўконлари кириш қисми ва атрофларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда марказий кўчаларда олиб борилмоқда.

Бугун ҳам бўлим томонидан марказий деҳқон бозори, туман тиббиёт бирлашмаси ва марказий шифохона ҳудудларида, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Б. Марғилоний ҳамда Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сохибкор кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати