Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒАЛАБА НАШИДАСИ
2020-05-25 12:03:32 248
Бугунги covid-19 пандемияси даврида ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, “Онлайн” иншолар ҳамда китобхонлик ойлиги доирасида “Китобхон ўқувчи” кўрик-танловлари ўтказилди.
Ушбу кўрик-танловда Қўштепа туманидан 847 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Вилоят миқёсида ўтказилган мазкур кўрик-танловда қўштепалик ўқувчи-ёшлар ҳам фахрли ўринларни эгалладилар.
“Китобхон ўқувчи” кўрик-танлови бўйича туманимиздаги 2-ИДУМИ 11-синф ўқувчиси Дилнавоз Абдурахимова, 1- умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулсанам Абдусатторова ва 33-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Санжарбек Шукуровлар вилоят ўқувчи-ёшлари ўртасида фахрли 1-ўринни эгалладилар.
2-ИДУМИ 8-синф ўқувчиси Нигинабону Муҳаммаджонова, 20-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Табассум Мусаева, 1-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Шахбоз Юнусалиев, 8-синф ўқувчиси Сарварахон Бакиржонова, 46-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мўсинжон Умаровлар фахрли 2-ўринни эгалладилар.
“Онлайн” тарзда ўтказилган иншолар танлови бўйича 2-ИДУМИ 10-синф ўқувчилари Ойжаҳон Мўсинжонова 2-ўринни ҳамда Муслимбек Олимов 3-ўринни, 11-синф ўқувчиси Нилуфар Абдуллаева эса 3-ўринни эгалладилар.
Туманимизнинг илм салоҳиятига қўшган ҳиссалари учун, ўқувчилар Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевнинг ташаккурномаси, диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар. Совғалар, ўқувчиларга муборак Рамазон ҳайити арафасида, уларнинг уйларига етказилди ва топширилди.
Зеро, билим олиш, изланиш вақт ва шароит талаб этмайди. Юқорида фахрли ўринларни олган ўқувчиларимизга мазкур кўрик-танловларда қатнашиб, муносиб ўрин олишларига етарли шарт-шароит яратиб берган муҳтарам устозлари ва ота-оналарига туман ҳокимлиги ҳамда туман Халқ таълими бўлими томонидан миннатдорчилик билдирамиз.
У. Холматов,
Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш
масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Н. Отабеков,
Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.