Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАМАЗОН ҲАЙИТИДА ҲАМ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНАДИ

×

 2020-05-22 13:32:45    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар. Шу муносабат билан Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абдусамад Охунд жоме масжидининг кўча қисмида Рамазон ҳайитига тайёргарлик кўрилиб, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Барчамизга маълумки, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус касаллиги кенг тарқалди. Ҳозир инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Юртимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Юртимизда бу касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ва бир қатор чекловлар жорий этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида қайд этилганидек, эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш вақт намоз ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозини уйда ўқиш ҳақидаги тавсиялар айни Рамазон ҳайити намозига ҳам тегишлидир.

Рамазон ҳайити кунлари эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди.

Абдусамад Охунд жоме масжидида овозкучайтиргичлар орқали Қўштепа тумани бош имом хатиби А. Ахмадалиев барчани “Рамазон ҳайити – хайру саховат айёми” билан табриклади ва аҳолига мурожат қилиб, ушбу айёмни оила даврасида ўтказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Масжид ва хонадонларда ҳайит намози ўқилмаслиги, ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари ҳақида тавсиялар берди. Қабристонларга бориш ўрнига ўз уйида тиловат қилиш афзал экани, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги ҳусусида ҳам огоҳлантириш берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати