Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА ҚЎРҒОНИ ДАРЗ КЕТМАСИН

×

 2020-05-21 16:34:41    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозланган. Зеро, инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатга ошно бўлиш кўникмаси, аввало, шу азиз даргоҳда шакллана бошлайди. Бош қомусимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб белгиланганлиги замирида ҳам ана шу миллий қадриятларимиз мазмуни мужассам.
Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гарови экан, бу борада оилавий ажримларга етакловчи омилларни таҳлил этишнинг ҳаётий аҳамияти бор. Оилавий ажримларнинг салбий оқибатларини кўпчилик, айниқса, катта ёшдагилар яхши тушунади. Шу боис ҳар бир инсоннинг суянчи саналувчи бу муқаддас даргоҳга дарз етмасин, деймиз.

Айнан шу мақсадда Қўштепа тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Б. Мўминова, туман бош имом хатиби А. Ахмадалиевлар иштирокида нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш мақсадида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ва уларнинг ота-оналари иштирокида суҳбат ўтказилди.

Тадбир давомида ташриф буюрган оила вакиллари ўзининг мавжуд муаммолари бўйича мутахассислар билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўзаро фикрлашдилар. Оилаларда юзага келган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати