Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ
2020-05-20 14:43:39 573
Оила – муқаддас даргоҳ. Буни ҳар бир инсон доимо ёдда сақламоғи, англамоғи ва уни асраб-авайламоғи лозим.
Жамиятимизда янги оиланинг барпо этилиши энг гўзал, бир умр киши ёдида қоладиган муҳим воқеа ҳисобланади. Шу боис ҳам, ана шу қувончли кун тўй қилиниб, барча қариндош-уруғлар, дўстлар билан биргаликда нишонланади. Ҳеч ким, ҳеч қачон бир муддат яшаб, кейин ажрашиш учун оила қурмайди. Оила деган улуғ даргоҳ катта мақсадлар, орзу-умидлар устига қурилади.
Оила қуриш инсон зиммасига ўзига хос бурч ва масъулиятлар ҳам юклайди. Энг аввало, ҳар бир инсон ўз оиласини муқаддас билиб, уни асраши, авайлаши, ардоқлаши лозим. Шунда оилаларимиз мустаҳкам бўлади. Оилалари мустаҳкам жамият барқарор ривожланади, гуллаб-яшнайди.
Минг афсуски, бугунги кунда арзимас сабаблар туфайли айрим оилаларнинг пароканда бўлаётганлиги, ҳатто, бузилиб кетаётганлигидан ҳам кўз юма олмаймиз. Минг афсуслар бўлсинким кейинги пайтларда арзимаган сабабларга кўра ажрашиб кетаётган оилалар сони ортиб бормоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг қарорига кўра қарздор И. Йўлдашевдан М. Йўлдашева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундирилиши керак эди. Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, профлактик суҳбатлар давомида қарздор И. Йўлдашевдан 3.953.000 сўм алимент пуллари ундирилиб, М. Йўлдашевага тилхат орқали топширилди.
Олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида мазкур оила яраштирилди. Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан тамомланиб, М. Йўлдашевага қайтариб берилди.
У. Мелиев,
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими
бўлим бошлиғи ўринбосари.