Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФОТОРЕПОРТАЖ: РАВОН ЙЎЛЛАР БАХТЛИ МАНЗИЛЛАРГА ЭЛТАДИ
2020-05-20 14:41:10 204
Бугун мамлакатимизнинг қай бир ґўшасида бўлманг, кўркам таълим муассасаларию маҳобатли бинолар, гўзал хиёбонлар, кенг ва равон йўллару чиройли кўчаларни кўрасиз. Юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги бундай бунёдкорлик ишлари Қўштепа туманида ҳам олиб борилмоқда.
Айни пайтда туманнинг "Ўқчи” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, 4к 862 Абай катта Андижон канали - Бўрдоқичилик маркази автомобил йўлининг 3-9 километрларида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу бунёдкорлик ишлари “NEW TECH SAMARQAND” масъулияти чекланган жамият томонидан олиб борилмоқда. Ушбу жамият тендер савдоси орқали ютиб олиб, лойиҳа сметаси ҳужжатлари асосида тўла таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Айни пайтда қурилиш объектида иш қизғин тус олган.
Йўлсозлар томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнларидан тайёрланган фоторепортажни ҳукмингизга ҳавола этамоқдамиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати