Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПИЛЛАКОРЛАР ҒАЙРАТИ
2020-05-20 10:14:06 376
Халқимизда нишона ҳосил баракали бўлса, йил омадли келади, муваффақиятлар изидан муваффақият келаверади, деган гап бор. Дарҳақиқат, бу йиллар давомида исботланган.
Қўштепалик пиллакорларнинг заҳматли меҳнати туфайли бу йилги ҳосил баракали бўлди. Пиллакорлар пандемия шароитида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сара пилла ҳосили етиштирдилар.
Жорий йилда туман меҳнаткашлари 1850 қути ипак қурти парвариши билан шуғулланишди. 1270 дан ортиқ аҳоли мавсумий ишларга жалб этилди. Мавсум давомида пиллакорларга туман “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятининг мутахассислари томонидан маслаҳат ва амалий ёрдам берилди. Барг таъминоти назоратга олинди. Қуртхоналардаги иқлим мўътадиллигига эришилиши натижасида мўл ва сифатли ҳосил етиштирилди.
Айни кунларда пиллакорлар пилла ҳосилини йиғиштиришга астойдил киришдилар. Туман ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам пиллакорлар билан учрашиб, давлатга топширилаётган ҳосил сифати билан яқиндан танишмоқдалар.
Пиллакорларнинг сидқидилдан қилинган меҳнатлари баракали бўлмоқда. Улар бир томондан бир ой ичида мўмайгина даромад олсалар, иккинчи томондан йиллик меҳнат иш стажига ҳам эга бўлмоқдалар.
Пилла мавсумида маҳаллалардаги ижтимоий ночор оилалар, ишсиз фуқаролар касаначилик асосида ипак қурти боқиш ишларига жалб этилди. Бу иш усули эҳтиёжманд оилаларга ҳар жиҳатдан фойда келтириб оила фаровонлигини таъминламоқда. Етиштирилган маҳсулотга тарозининг устида, яъни бирданига ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Бугун Қўштепа туманида пилла териш ва давлатга топшириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати