Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙР-САХОВАТ РИШТАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

×

 2020-05-19 20:34:29    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг шу йил 20 апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишида билдирган фикрлари ҳамда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш юзасидан илгари сурган ташаббуси саховатпеша инсонларни хайр-саховат кўрсатишга ундамоқда.

Дарҳақиқат юртимизда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёймоқда. Бунинг натижасида қўни-қўшнилар, таниш-билишлар ўртасида меҳр-оқибат, хайр-саховат ришталари янада мустаҳкамланмоқда.

Қўштепа тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак умумхалқ харакати жамғармаси” маркази томонидан жамланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари секторлар кесимида эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилмоқда.

Хайрия маҳсулотлари санитар-гигиеник талабларга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб, қабул қилинмоқда. Тегишли тартибда тақсимланиб, манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланмоқда. Хайрия ёрдамлари ортилган транспортлар ҳар бир маҳаллага кириб чиққанидан сўнг тўлиқ санитар ишловдан ўтказилмоқда.

Туман ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, баҳоли қудрат ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун туман ҳокими И. Новиков  1 сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олди ва муаммоларини ўрганди. Уларга ун, ёғ, гуруч, гўшт, макарон, тухум, шакар, картошка каби 12 турдаги маҳсулотлар тўплами тарқатилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан турмуш шароити оғир бўлган оилаларга 12 турдаги  озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилиши ва улар билан дилдан суҳбат қурилиб, камбағалликни бартараф этиш учун иш ўринлари таклиф этилаётгани одамларни қувонтирмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати