Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИБ ХАБАРЛАРИ
2020-05-19 14:55:13 331
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИГИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергия ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29.05.2017 йилги ПФ-5059-сонли Фармони, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 йилдаги 484-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, маиший истеъмолчиларнинг яшаш хонадонларига ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни кўрикдан ўтказиш давомида 74 нафар истеъмолчиларнинг электр энергиясидан 70 млн. 125 минг. сўм нореал қарздорлиги аниқланди. Ушбу қарздорлик хатлов давомида истеъмолчиларнинг “электр ҳисоб” дастуридаги шахсий ҳисоб рақамидан ўчиртирилиб, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Жумладан, Кўприкбоши МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 125-уйда яшовчи фуқаро Б. Маматовнинг электр энергиясидан бўлган 3 млн. 100 минг. сўм нореал қарздорлиги, истеъмолчининг “электр ҳисоб” дастуридаги шахсий ҳисоб рақами хатловдан ўтказилиб, умидсиз қарздорлик электрон дастурдан ўчирилиши таъминланди.
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Истеъмолчилардан энергия ресусрлари ва маиший ва қаттиқ чиқинди учун кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ундириш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлим ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини ошириш юзасидан мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Энергоресурслар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчиларга қўлланилган таъсир чоралар натижасида 2019 йилда Файз, Шакар ва Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғинларида дебитор қарздорлик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 млн. 808 минг сўмга қисқартирилиб, тўлов интизоми паст бўлган маҳаллалар таркибидан чиқарилди.
Шунингдек, аҳоли ва юридик истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланаётганлигини ўрганиш юзасидан тезкор шўъба ходимлари томонидан доимий равишда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
2019 йилда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 нафар фуқароларнинг электр энергиясига ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлар томонидан давлат манфаатларига етказилган 10 млн. 337 минг. сўм зарар тўлиқ ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига жамоатчилик таъсир чораларини кўриш юзасидан тақдимномалар киритилиши натижасида, жорий йилнинг ўтган даври давомида ушбу ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаган.
М. Сабиров,
бўлим бошлиғи ўринбосари.