Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА
2020-05-18 12:24:51 197
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан экспорт қилиш тартиб-тамойилларини соддалаштириш, экспортёр корхоналарни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва имтиёзлар бериш борасида қабул қилган Фармон ва қарорлари асосида экспортга маҳсулот чиқариш, шунингдек, экспорт географиясини кенгайтиришга кенг йўл очиб бермоқда.
Ушбу Фармон ва қарорларга асосан Қўштепа туманида жуда катта чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда. Қўштепа тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, табиийки экспортнинг асосий улушини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади. Бугунги кунга қадар туман бўйича жами 4261 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан карам, сабзи, пиёз ва гилос маҳсулотлари экспорт қилиниб, жами қиймати 2 млн 553 минг 400 АҚШ доллари миқдорида валюта тушумлари амалга оширилди. Хусусан ушбу маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли бандлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш иқтисодиётимизнинг ривожига ҳисса қўшувчи асосий омиллардан биридир. Ҳудудларда ташкил этилаётган инвестицион лойиҳалар ишсиз бўлган аҳоли қатламини доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланишини таъминламоқда. Шу билан бир қаторда юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши, қулай инвестицион муҳит яратилиши натижасида янги иш ўринлари ташкил этиляпти.
"TRADEULTRA" Масъулияти чекланган жамият экспортёр корхонаси томонидан Россия давлатига қиймати 272 минг 100 АҚШ доллари миқдорида 102.7 тонна ўрик ва гилос маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
"GOLDEN TREE QO'SHTEPA" масъулияти чекланган жамият экспортёр корхонаси томонидан эса МДХ давлатларига қиймати 533 минг 500 АҚШ доллари миқдорида 691.4 тонна карам, пиёз ва гилос маҳсулотлари экспорт қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати