Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚ ҚАЛБИДА ЖЎШ УРГАН ҚАДРИЯТ

×

 2020-05-18 09:15:06    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятидаги банк ходимлари ҳам Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Вилоят Марказий банк бошлиғи Т. Қундузовнинг ташаббуси билан Агробанк АТБ Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи М. Азимов ва ДТ Халқ банк Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Э. Олимовлар томонидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Ушбу ташаббусни Агробанк АТБ Қўштепа филиали бошқарувчиси А. Акрамов ва филиалнинг ишчи-ходимлари ҳам қўллаб-қувватладилар.

Агробанк АТБ Қўштепа филиали ходимлари томонидан рамазон ойида 10 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватлашни ўз инсонийлик бурчи деб билган банк ходимлари 4 та сектор кесимида сайёр кўчма дўконлар ҳам ташкил этдилар. 4 та “Дамас” автомашинаси ҳар бир сектордаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли томорқаси учун кўчатлар, минерал ўғитлар, уруғликлар ва иш қуролларини арзон нархларда етказиб бердилар. Амалга оширилаётган бу табдирлар албатта карантин қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Аҳоли эса бугунги мураккаб шароитда туман бўйлаб ташкил этилаётган бундай шарт-шароитдан беҳад мамнун.

Туманда пандемияга қарши курашишда фаол қатнашиб, эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиб келаётган банк ходимлари яна бир хайрли ишга қўл урдилар. Жойлардаги кам таъминланган, пандемия шароитида ишсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларга ёрдам қўлини чўздилар. Хусусан, тўртта сектор ҳудудидаги ёрдамга муҳтож  ва имтиёзли кредит олувчи 75 та оилалар аниқланди. Ушбу оилаларга Агробанк АТБ Қўштепа филиали томонидан имтиёзли кредит ажратиш бўйича кредит йиғма жилдлари шакллантирилиб, уларга имтиёзли кредитлар ажратиб берилмоқда. Хусусан, 15.05.2020 йил куни ушбу оилаларнинг 30 нафарига имтиёзли кредит маблағлари  ҳисобидан  арзон нархларда 2 бошдан қўй етказиб берилди.

Таъкидлаш керакки, юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида, энг аввало, инсон омили, юртдошларимиз манфаати ётганининг яна бир бор амалий исботи бўлди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Pамазон ойи кириб келган қутлуғ кунларда бошланган бу ташаббус, синовли кунларда ҳар бир юртдошимиз қалбида янада жўшқинлик касб этмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати